Кел, эй соқий, майи гулфом келтир... Махмур Коризий Кел, эй соқий, майи гулфом келтир, Баҳор айёми рангин жом келтир. Ичиб бир неча сўзларни дейин маст. Суниб тур косаи зарринни пайваст. Ичиб май кирдилар сўз гулшаниға, Тушуб бир неча ишқинг гулханиға. Териб баъзи гули маънини ҳадсиз,. Куюб кул бўлдилар баъзи жигаррез. Гули маъни териб бўлди Низомий, Бириси Хусрав ўлди, бири Жомий. Навоийдек чаманнинг булбулин кўр, Келиб бул турки маъни лаззатин сўр. Бири Мажнун масал саҳронаварддур, Бири теша қўлинда кўҳгарддур. Бири ахгар бўлиб куймоқ шиори, Бири кўз қони тўкмоқ корубори. Бирини қилди кул бир дилбароси, Бирин қон йиғлатиб бир ошноси. Бири лаъли майи бирлан этиб маст, Бирини шаҳди Ширин айлади паст. Бирин хокистар айлаб оташи ишқ, Бирин ғарқоби хун этмоқ иши ишқ. Бериб бириға ишқинг доридан жой, Аиалҳақ айттуруб дор узра ҳой-ҳой. Бири чарх урди бозор ичра билмай, Бири беҳуд ўтиб кетди дам урмай. Бирини сўзлатиб минбар бошинда, Бири майлик қадаҳ гулҳақ қошинда. Бириға ранжи сўзу дарду меҳнат, Бири шоду, бири тортарда кулфат. Солиб ҳар қайсини бир шеваиға, Намудор айлаюб олам элиға. Бирин Лайли қўлидин этти Мажнун, Бирин Ширинидин айлаб дигаргун. Бирин кўр, ичди Лайли илгиднн май, Сунуб Ширин бириға ичди, ҳай-ҳай. Тотуб ҳар қатрасин мен ҳам алардек, Қирай сўз бёшасига шери шердек. Вагарна кулдин айла бистаримни, Ўчурсин боди ишқ хтшстаримни. Очиб ишқинг дару дарвозасини, Ичур ҳар лаҳза шаҳдинг тозасини. Дилимға сўзу, дарду шўр берғил, Ўлимға домани мансур берғил. Бугун аҳли хираддин айлагил дур, Муҳаббатнинг майидин айла пуршўр, Дейин бозори ишқ ичра аналҳақ, Мени ҳам сўйсаларди кош ноҳақ. Карам қил гарчи бир келган гадоман, Бу ғурбат шоми-ла бир бенавоман. Ҳалок этма неча андиша бирлан, Бериб Ширин майин ур теша бирлан. Бериб Лайли майин Мажнуншиор эт, Қўйиб саҳрои ғамда хор-зор эт. Бериб ул иккисиға дилрабосин, Этиб ул икки мафтунни гадоси. Вагарна бу икки фарзона эрди, Қачон бу иккиси девона эрди? Агар ҳар кимсаиға дилбаридин, Тотурса шаккарин Ширин майидин, Қачон бўлмас бало даштида Мажнун, Ки тоғи ғамни қилмас остун-устун. Қачон бўлмас киши Баҳроми Гўри, Дилоромидин ул топса ҳузури. Қачон Вомиқча бўлмас ҳар дилафкор, Анинг Узроси бир боқса баякбор. Қачон ҳар бенавоға боқса ёри, Турурму этмайин юз жон нисори. Қачон чекмас киши дилсўз оҳи, Анга боқса париваш гоҳ-гоҳи. Қачон бул Махмури дилхаста маҳзун, Ичиб май бўлмади саргашта мажнун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кел%2C_эй_соқий%2C_майи_гулфом_келтир.... Downloaded from uzbekai.com.