Мени хастани мунча доғ эттилар... Махмур Коризий Мени хастани мунча доғ эттилар, Вужудимни ёнғон чарор эттилар. Фироқ эмгакидин этиб кўп забун, Кўзим ёшин икки булоғ эттилар. Кўнгулга солиб ишқ ўтин дам-бадам, Муҳаббат ўтига ўчоғ эттилар. Жунун даштида марди бадмаст этиб, Гаҳи телбаваш, гаҳ соғ эттилар. Нечун чекмайин дилраболар ғамин, Рақиблар билан сайри боғ эттилар. Чунон сайд этиб жон қушини биров Таним қуввати зоғу қалоғ эттилар. Этиб жилва соғарчи ҳам жоми май, Гирифтори олтун аёқ эттилар. Чунон ўртаб андоққи ишқинг ўти, Кулимдин нишон йўқ сўроғ эттилар. Маломат ўқиға нишон айлабон, Ситам ханжарига садоғ эттилар. Мани тешаи дасти Кўҳкандек этиб, Фироқ ичра жойимни тоғ эттилар. Неча Лайливаш дилраболар келиб, Жунун хайлидин деб саноғ эттилар. Сен, эй соқий, бир лутфе кўргузмасанг, Бу Махмурни ҳажр ичра доғ эттилар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мени_хастани_мунча_дог%E2%80%98_эттилар.... Downloaded from uzbekai.com.