Паришон хотиримға бир ширин маҳваш хаёли бас... Махмур Коризий Паришон хотиримға бир ширин маҳваш хаёли бас, Вале бу ғам туни ҳамдам бўлурға хатту холи бас. Не деб ман лолаю гулни тамошасини айларман, Боқиб юз кўз билан кўрмоққа ул жонон жамоли бас. Жаҳонда ҳар киши ўз матлабиға бўлса гар восил, Чекиб кўп ранжу меҳнат борсаму кўрсам висоли бас. Кўринса моҳи нав олам эли боқиб дуо айлар, Қадимни хам қилиб қилсам дуо икки ҳилоли бас. Ҳама эл сарв ила шамшод васфин айлаюр иншо, Манга ёзмоққа умримча анинг қадди ниҳоли бас. Муяссар айласа ётсам анинг кўйида боримча, Тирикликдин насибам бўлса шунча моҳу соле бас. Жаҳонни лаззатиға майлсиз бўлсам ажаб эрмас, Қилурға тўтии жон тўмаи лаълида боли бас. Қоронғу даҳр ичинда топсалар ҳар кимса бир Хизре, Манга ул Мавлавийдек содиқу соҳиб камоле бас. Бу Махмурни ҳалок бўлди, деманг муҳлик хумор ичра, Мунга ҳайвон суви янглиғ майи ширин зилоли бас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Паришон_хотиримг%E2%80%98a_бир_ширин_маҳваш_хаёли_бас.... Downloaded from uzbekai.com.