Сенинг ишқингда, эй дилбар, юрак-бағрим тўла қонмен... Махмур Коризий Сенинг ишқингда, эй дилбар, юрак-бағрим тўла қонмен Очилмай ғунчаваш ҳам андалибдек кони афғон мен. Нишоним бенишон бўлди куюб ахгар бўлиб қолди, Жунун даштида бир муҳлик қуюн янглиғ паришон мен. Вужудим пойбўси маҳжабинларнинг аросида Тушиб хоки мазаллатға бошим ҳам гуйи чавгонмен. Бу умрим нақдини олди бирон йўл қайрилиб боқмай, Иложим топмайин ойинадек ҳар ерда ҳайронмен. Сабо еткур паёмимни, ҳалокат вақтига еттим, Ки шояд йодига тушсам нечун ишқида ўлгонмен… Мени ишқ ичра андоғ бир пари Мажнунчароқ этди, Анинг куйида қолдим бехабар хори мауғайлонмен. Жигар-бағрим эзилди дилраболар суҳбатин истаб, Тушиб айру ҳамадин толиби бир шаккаристонмен. Биёбони жудоликда қолиб ёлғиз, қуловузсиз, Тополмай маҳрами дил телбалардек турфа сарсонмен. Бу Махмур айтса кўп афсоналар айб айламанг нечун, Муҳаббат гулшанида сайраюб юрган ғазалхон мен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сенинг_ишқингда%2C_эй_дилбар%2C_юрак-баг%E2%80%98rim_то%E2%80%98la_қонмен.... Downloaded from uzbekai.com.