Тириклик ичра бўлғайму ўшал зебони бир кўрмоқ... Махмур Коризий Тириклик ичра бўлғайму ўшал зебони бир кўрмоқ, Кўринмай кўнглими олғон гули раънони бир кўрмоқ. Неча ою неча кунлар чекиб ҳижрон балосини, Муяссар этса бўлғайму ўшал барнони бир кўрмоқ. Манга шулдур ҳавас кўрсам, юзунгни, эй пари пайкар, Ҳамага орзу ул жаннатул маъвони бир кўрмоқ. Дамодам, юз йўла, ҳар кўз очанда кўрмоқ истарман, Санга жоно, керакса ошиқи шайдони бир кўрмоқ. Келиб, сийнамни чок айлаб, кўринглар дарду доғимни, На ҳожат сизга, эй халқ, Вомиқу Узрони бир кўрмоқ. Бугун ғам даштида бағрим эриб хунобалар юттим, Бўлиб Мажнун тушуб дилга ўшал Лайлони бир кўрмоқ. Билинг, э толиби ҳақ, барча тоат афзалидур бул, Келиб дунёга ҳар ким орифу донони бир кўрмоқ. Кел, эй соқий, бериб.тур дам-бадам шаҳди муҳаббатдин, Нечун, мумкин эмас, боли Ҳумо, Анқони бир кўрмоқ. Эзилиб хун бўлиб оқди, tarahhuM қил, адо бўлмай, Сенга бўлса ҳавас бу Махмури расвони бир кўрмоқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тириклик_ичра_бо%E2%80%98lg%E2%80%98aymu_о%E2%80%98shal_зебони_бир_ко%E2%80%98rmoq.... Downloaded from uzbekai.com.