Махмур Махмур Авсофи Ҳожи Ниёз Учинчи эрур ҳожийи бад бурут, Бўлур етти бошлиқ юҳо, икки пут. Тутар ўзини ҳожийи Макка ҳам, Борибман дегай Маккага якка ҳам. Нишонида йўқ зарраи файзи ҳаж, Ани ҳожи десанг эрур бул хараж. Гумонимга ҳаж қилмаган бўлса ул, Тариқи ҳарам билмаган бўлса ул. Қиган бўлса мақбули ҳақ бўлмаган, Дуоси ижобат қарин бўлмаган. Магар йўлда ул жиннийи рў сиёҳ, Сотиб ҳажни харж айлаган ул бароҳ. Зи бас лода, маъжунийи бадкайфдур, Анга яхши мадҳу сано ҳайфдир. Олиб неча пулни пайи нафси рев, Зиҳи макру найрангу афсуни дев. Кўрунг меваи ризқ нсботлни, Билинг доми тазвири авқотини. Гаҳи ҳожийи фавжи фарзоналар, Гаҳи жиннийи жамъи девоналар, Гаҳи миришаб, гаҳ сипоҳи булур, Гаҳи осилар рўсиёҳи будур. Гаҳи дохили садри аҳли сулук, Гаҳи қобили базми тожул-мулук. Гаҳи амри айёру, гаҳ доғули, Гаҳи навбаҳори, гаҳи омули. Гаҳи соҳиби ганжи асрор ҳам, Гаҳи толиби шеъру ашъор ҳам. Йиғиб неча кун хотири каъбидин, Туғуб бу ғазал мочаи табъидин. Авсофи Қози Muhammad Ражаби Авж Бу мажмуи солори воло ҳасаб, Сазовори қози Muhammad Ражаб. Эрур Андижон анга асли ватан, Вале ҳолиё Янги Қўрғонда тан. Қаротепанинг қозийи акбари, Бўлуб қовму қишлоғининг раҳбари. Абан ан жадин Андижон шаҳридин, Эрур Янги Қўрғон макони макин. Агар қозини изласанг қайдадур, Қаротепа, ё Янги Қўрғондадур. Ажаб қозийи, қоҳили, жоҳиле, Бўлуб омилик илмига комиле. Анинг кўксини чок қилсанг, ҳама, Ғилу ғашини пок қилсанг ҳама Адамдур алиф анда кўп излама, Бу нархарни қози дебон сизлама. Лақаб ҳофиз, Авж оти анинг, Ҳаюло сувар шакли зоти анинг. Магар келди Мозандорондин бу дев, Жаҳон рангидин қўрқуб, айлар ғирев. Насаб Ож ибни Ануғдин эрур, Ҳасаб ғул ё асли муғдин эрур. Чиқиб ар-ари қилди чандон узун, Бўлур сақфи гардунға қилсанг сутун. Кесиб бир шитолангни ҳам икки йўл, Равон айла Жайҳуну Сайҳунга пул. Терибдурким офоқдин паттани, Йиғиб кўчадин лакпуриш латтани. Қийим паттани жамъу пайванд этиб, Ани устидин латтани банд этиб. Қилиб тул дасторини юз қулоч, Вале эскиликдин эди минг умоч. Даме гар бузулса бу дастори зор, Тузатмоққа солгай анга мардикор. Буриб жумла дарвозани салласи, Эшикларни вайрон қилар калласи. Жаҳон ичра бу қозийи девранг, Эрур мазҳабу миллатн ревуранг. Тузар ўзини гоҳи зуҳҳоддек, Қилар шаклини мисли уббоддек, Гаҳи марди муллойи олим ўзи, Гаҳи боби раддул-мазолим ўзи. Гаҳи пешвойи сияҳномалар, Гаҳи дохили базму ҳангомалар. Юрар гоҳи дар сурати шайху шоб, Гаҳи зуфунун шакли закки жаноб, Гаҳи толиби базлау ҳарзагўй, Гаҳи нозими назми берангу бўй, Дар сифаги Ҳаким Туробийи ҳазор халта будир Биҳамдиллаҳ табиби шаҳру Буқроти халойиқман, Ажалдин ҳам бани одамни ўлдурмоққа фойиқман, Табиби шаҳр номи ойда бир бемор ўлдурса, Вале мен кунда юз бемор ўлдурмоққа ҳозиқман. Мени бадбахт то зарбул-масал бўлдум табибликда, Жаҳон ворича акнун кўп ҳақоратларга лойиқман. Ҳакими шаҳр деб, олдимга ҳар ким келди ўлдурдим, Тариқи ростим шулдурки, жаллоди кдлойиқман. Эрур кўп ноҳақ (ишлар) гарданимга тавқи лаънат ким, Жаҳаннам садрига бу журм илан сардори собиқман. Адамдин то келибман даври оламда хисолим шул, Мусулмонларга ҳосидман, мунофиққа мувофиқман. Дар сифати Ҳаким Туробийи ҳазор халта Бешинчи табиби Туробий эрур, Саломига лаънат жавоби эрур, Ажаб бир ҳакими шақоват сиришт, Мақомига дўзах эрур сарнавишт. Кезар дашту саҳро касал истабон, Ажал орқасидин юрар қистабон, Жаҳон ичра ул жоҳили нобакор, Ажал илгин олганга келди дучор, Ёзиб олдига икки минг халтани, Йиғиб эски юз лак тугун латтани. Терибдур дўконига тўқсон тувақ, Солиб ҳар тувак ичра ўн уч сумак, Кимиким тувакдин талаб қилса нўш Берур нўш дору дебон маргимуш. Эрур ранги қиш чнлласидин совуқ, Ҳақоратга бопу сўкарга ёвуқ. Анга бори зиллат тўшатсанг савоб, Юзига таҳорат ушатсанг савоб. Курарман они гоҳ дўконида, Туруб икки шайтон ани ёнида, Келар олдига кимки дору сўраб, Ба аҳволи ранжури дарду тааб. Берар заҳрни нўш дору дебон, Ани ўлдуруб беажал шул замон. Жаҳон ичра бул аблаҳи пур фусус, Қилур ўзини сонийи Жолинус. Юрар гоҳ ҳикмат усулида ул, Гаҳи муддаи шеър йўлида ул. Тариқи ҳазоқат билан ул жаҳул, Топиб бу ғазални зи роҳи усул. Дар сифати қишлоқи Ҳапалак ки ба маҳдум Махмур тааллуқ ёфта Эй жаҳондори зафар, кавкабайи даври фалак, Гўш қил қиссайи қишлоқи хароби Ҳапалак. Турфа қишлоқи ғазабкарда ки паррандалари, Товуқи игначи-ю, ўрдаг-у ғози капалак. Бор-у йўқ уйларни банда баён гар қилсам, Бир катак, икки капа, уч олачуқ, тўрт каталак. Дема уй, балки заминкандир агар кирса киши, Ҳар тараф бетига ургайлар анинг кўршапалак. Халқини кўрсанг агар ўласи-ю, қоқ-у хароб, Очликдан эгилиб қомати мисли камалак. Ажириғ томирини ўғурида майда туюб, Қайнатиб кунда ичар, отини дерлар сумалак. Гар таҳорат қилса қавми сув тополмай ночор, Бетини қум била юб (кўзи)га сургай гувалак... Ҳазрати хондин тилла пулини талаб қилгани: Эй фалак қадри адолат шияму мулки малак, Марҳамат чоғида раҳм айла ба ҳоли Ҳапалак. Кеча гўё эшитиб шуҳрати тилла пулини, Ҳапалак қўрқусидан учди мисоли капалак. Ҳимматинг йўлида бир тепа каромат қилгин, Капалак боз қўниб жойига бўлгай Ҳапалак. Ғазали Ҳожи Ниёз Даври фалакда, дўстлар, сарсари танги роҳ ўзим, Гирди жаҳонни чарх уруб, сайқали меҳру моҳ ўзим. Баски пиёда йўл юруб, яхши-ёмонни кўп кўруб, Маккада неча йил юруб фазлахўри илоҳ ўзим. Ўзими сода ҳам десам, жиннийи лода ҳам десам, (Кетима) хода ҳам есам ҳожийи қиблагоҳ ўзим. Даври жаҳонда қолмади мен қилмаган гуноҳи бад, Хоси замона аҳлида осийи рўсиёҳ ўзим. Ҳожийи (бадбурут) десанг, бўзахўри ўғут десанг, Олтию тўрт ғўрт десанг, рост ўзим, гувоҳ ўзим. Поча талош каллалар зиллакаши маҳаллалар, Ўғрийи эски саллалар шом ўзим, пагоҳ ўзим. Ҳажни сотай йўлда деб, ўлмайин йўлда-чўлда деб, Менга киройи қўлда деб, муътарифи гуноҳ ўзим. Журм десанг қабат-қабат, фисқ десанг сабат-сабат, Наҳс десанг намат-намат, сўфийи хонақоҳ ўзим. Шукрки мунча ҳол илан, хотири пур малол илан, Нафси саки вубол илан, тозайи шайҳу шоҳ ўзим. Барча вужудим (бесубут), жисмими бори етти пут, Абу жадим сағу сафут, бе шаку иштибоҳ ўзим. Менки тамаъга бандаман, халқи жаҳонда гандаман, Нарса тиларга рандаман, хоҳ ўзим, нохоҳ ўзим. Субҳидами силаб юруб, ҳимматим олти [ман] қурут, Устига етти тўрба тут, луқмахўри пагоҳ ўзим, Шоҳи жаҳонпаноҳга, довари додхоҳга, Хони зафарсипоҳга чокари хайрхоҳ ўзим. Гоҳи Хўқанда миришаб, гоҳи ҳарамда ҳақталаб, Гоҳ кулухи мустаҳаб бўлъажаби гиёҳ ўзим. Хатми ғазални айлаган белни хатога бойлаган, Оши каварни пойлаган ҳофизи садргоҳ ўзим. Бесубути ягонаман, тантанаи замонаман, Жиннийи жовидонаман, масхара дастгоҳ ўзим. Ғазали Қози Muhammad Ражаб Авж дар борайи худ Келгил, эй аҳбоб, аввал тарзи рафторимни кўр, Баъд даври гумбази даври дасторимни кўр. Кимки дасторимни кўрса, ўрни(дан) қўрқиб (турар), Бетаҳорат айлаган оламни мурдоримни кўр. Гоҳким бошимга саллам ўлмаса, ул дам қараб, Расм-у роҳи, туҳмат-у шалтоқ кирдоримни кўр. Қозиликда жамъи қилган пулни савдо айласам, Асфаласофил деган даврида бозоримни кўр. То адамдан азми дунё айладим юз вой ким, Қўймадим оламда бир кун нафси қаҳҳоримни кўр. Бошланур боши сабоҳи уйқудин тўним шон, Олти эшик, етти тешик нон-у нондоримни кўр. Бир магармажман ки юз минг аждаҳо гар учраса, Айларам бир луқма деви жуъи ашроримни кўр. Гарчи мен қилдим тахаллус Авж ёлғондир ҳама, Халқнинг остида қолган бахти жабборимни кўр. Муножот ба даргоҳи Қозиюлҳожот Амру наҳйинг роҳи ботил узра эрмиш йодимиз, Кечау кундуз сифотингдур бизи авродимиз, Сендин, эй халлоқ йўқдур нолау фарёдимиз, Лек чархи кажравишни дастидиндур додимиз, Сенки лутф айлаб анинг дастури даврон айладинг. Хор қилдинг оқибат ҳар кимки эрди аржуманд, Паст этдинг соядек, нахлеки бўлди сарбаланд, Барча феълинг носутуда, жумла васфинг нописанд, Юсуфи Мисрини айлаб чоҳи зиндон ичра банд, Пири канъон манзилини байтул-аҳзон айладинг. Қайси бир зулминг этай теъдод, эй гардуни дун, Ким сенинг бедоду жавринг ҳадду ғоятдин бурун, Беҳунар жоҳилга бердинг беадад дунёйи дун, Жамъи доноларни қилдинг ҳолини зеру забун, Зоғни аъло қилиб, тўтини нодон айладинг. Сийналар маъмурасини селдек қилдинг хароб, Аҳли дил бағрини ҳасрат ўтида этдинг кабоб. Феълу атворинг мукаддар, гуфту гўйинг носавоб, Лутфинг эрмас беғараз, инъоминг эрмас беҳисоб, Тифлдек бўлдунг пушаймон кимга эҳсон айладинг. То қалам чекти қазо лавҳи вужуди кун факон, Келмади бир ростлиқ нақлингда, эй каж достон, Мумтаҳандурсан ёмонлиғда на ҳожат имтиҳон, Нахли идборинг уза мурғеки қўйди ошён, Тухми анжум гардишидин сангборон айладинг. Таърифи вилояти Қурама ва аз давони Кандир гузаштан Эй кўнгил, айлама минбаъд ҳавойи Қурама, Бўлмагил боз гирифтори жафойи Қурама, Маҳв қил фикр замиридаги ройи Қурама, Ганжи бодовар агар бўлса садойи Қурама, Борма зинҳор сўйи Ҳотами тойи Қурама. Шарҳ айлай сифати ҳодисаи даҳри дигар, Қиссаи булъажабу ҳодисаи шаҳри дигар, Дашту саҳройи дигар, баҳри дигар, наҳри дигар, Обу оши ҳама заққуму суви заҳри дигар, Арзу афлоки дигар, даври бинойи Қурама. Самадо, сахла дигар бора Кировчи йўлидин, Солма йодимга ани дашти қиёмат чўлидин, Талхком айлама лутфинг била аччиқ қўлидин, Шиквагар то бўмайин қуми Қарақчи чўлидин, Бир юриб йўлида минг сўкма саройи Қурама. Турфа шаҳрики анинг сарсари монанди самум, Куйдирур шиддати сармоси халойиқни чу мум, Ҳар тараф анда олиб хайли бало, фавжи ҳужум, Суви заҳробаи ғам, чашмалари айни зақум, Ҳосилу маҳсули офоти бақойи Қурама. Ёзу қиш уру яланғоч нару модасидур, Модазоди галаи хирс соғин подасидур, Олти хуржинни олиб бўйнига озодасидур, Сар-сари од дами субҳни шаббодасидур, Дема тўфонки насими зурафойи Қурама. Менки юрдим Қурама ичра босиб қору қиров, Кўрмадим анда башар синфини ғайр аз хару гов, Бойини чиннийи жононасидур эски ликов, Жоми жамшедисидур бийларини куҳна сулов, Қопи минг йилгиси мирзойи қабойи Қурама. Мавзиэким бўса моҳияти исми Қурама, Қурусун оти онинг, исмини мендин сўрама, Бир кўруб бори дигар, ёнига ҳаргиз йўлама, Йўласанг ташна бўлуб йўлида андин сулама, Тўла қатрони жаҳаннам ҳама сойи Қурама. Оқибат чарх налар солмади бошимга мени, Қилди сарсон само заррада бошимга мени, Осмон устида тош айлана бошимга мени, Солди туз ўрнига қум, кўк уза ошимга мени, Бу сазо бирла жазо азми ҳавойи Қурама. Дея кўрма Қурама, хўб ани, ҳокими хўб, Хўблар топмаса Кандир ани йўлида чўкуб, Берса Эшонқули юз йилқини олдига суруб, Арзимас, тоати ҳар ранжига, ҳуррам бўма кўп, Филмасал берса агар дема ҳавойи Қурама. Тоқи айвонки ани қуллаи кандир дерлар, Осмон остида кўталча сифат қир дерлар, Устини халқ қараб, остида пир-пир дерлар, Тоқлар жумла бу Кандир олида ер дерлар, Манзари марги муаллақ ба самойи Қурама. Тоқи шоҳинийи кандир дема Мири ғазаби, Бўлди бу ҳужжат илан офати дунё сабаби, Бўлмасун нега муни марги халойиқ талаби, Ҳасаби мири ғазаб, мири ажалдур насаби, Модари фавжи бало ҳодиса зойи Қурама. Кимки Кандирдин ошиб ер юзига боз келар, Баҳудо шаҳри фанодин ба бақо соз келар, Токи ҳифзи самади олдида мумтоз келар, Yo магар лашкари қудсий анга ҳамроз келар, Чунки миърожи қазодур бу қуройи Қурама. Чархи еттинчики Кандирни фурумоясидур, Саъди акбар фалаки минбари шаш поясидур, Осмони қамари соясининг соясидур, Одам ўлдурмоқ ани робитаи доясидур, Қилма умрингни ҳабо баҳри ғинойи Қурама. Жазм қилсанг, анга чиқмоқни жаҳондин кеча кўр, Ўлтуруб устида аввал кафанингни бича кўр, Йўлда қанча сув агар бўлса ани сен ича кўр, …………………………………………… Бормау, кўрма дуюм бора қаройи Қурама. Субҳ Кандирда насимики, ўтар ул саҳари, Ул насими саҳарий, дема самуми сақарий, Совуғи заҳри сақар, иссиғи дўзах шарари, Турфа тоғеки, басе одама шоён зарари, Қуллаи қийри қадар баҳри фазойи Қурама. Чиллау қишда ким ул ким қиса Кандирда юруш, Айлагай ул киши бешак жули астарни бадўш, Олғай андин асари шиддати сармо дилу туш, Ул замон дўзах агар бўлса қилур дар оғуш. Мисли маҳбуби пари талъати моҳи Қурама. Фарқи Кандирда гаҳиким мен эдим бо дили чок, Топмайин тушгани бу ҳоли табоҳ ҳийла — ҳалок, Келди олдимғаки, ул фахри ҳама хилқати хок, Абду Қодир насаби асл абан анжади пок, То Кировчи бўлиб ул роҳ намойи Қурама. Токи бордим бу равиш ҳолки мақсадга қарин, Юз надомат била юз фавжи ғаромат ба камин, Тани Мажнуни алам, қомати монанди нигин, Тушубон васли жалолатга йироқ ғамга яқин, Шукр кўрдим басиҳат ҳукми равойи Қурама. Лиллаҳилҳамдки Махмур саропо юрдум, Боши Авлуқ, оёғи шаҳр ҳаёни кўрдум, Неча кун ҳокимини олдида якто юрдум, Борича давлати айёмни боҳам сўрдум, Шунча бас, қилма дуюм бора ҳавойи Қурама. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Махмур). Downloaded from uzbekai.com.