Авсофи Ҳожи Ниёз Махмур Учинчи эрур ҳожийи бад бурут, Бўлур етти бошлиқ юҳо, икки пут. Тутар ўзини ҳожийи Макка ҳам, Борибман дегай Маккага якка ҳам. Нишонида йўқ зарраи файзи ҳаж, Ани ҳожи десанг эрур бул хараж. Гумонимга ҳаж қилмаган бўлса ул, Тариқи ҳарам билмаган бўлса ул. Қиган бўлса мақбули ҳақ бўлмаган, Дуоси ижобат қарин бўлмаган. Магар йўлда ул жиннийи рў сиёҳ, Сотиб ҳажни харж айлаган ул бароҳ. Зи бас лода, маъжунийи бадкайфдур, Анга яхши мадҳу сано ҳайфдир. Олиб неча пулни пайи нафси рев, Зиҳи макру найрангу афсуни дев. Кўрунг меваи ризқ нсботлни, Билинг доми тазвири авқотини. Гаҳи ҳожийи фавжи фарзоналар, Гаҳи жиннийи жамъи девоналар, Гаҳи миришаб, гаҳ сипоҳи булур, Гаҳи осилар рўсиёҳи будур. Гаҳи дохили садри аҳли сулук, Гаҳи қобили базми тожул-мулук. Гаҳи амри айёру, гаҳ доғули, Гаҳи навбаҳори, гаҳи омули. Гаҳи соҳиби ганжи асрор ҳам, Гаҳи толиби шеъру ашъор ҳам. Йиғиб неча кун хотири каъбидин, Туғуб бу ғазал мочаи табъидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Авсофи_Ҳожи_Ниёз. Downloaded from uzbekai.com.