Авсофи Қози Muhammad Ражаби Авж Махмур Бу мажмуи солори воло ҳасаб, Сазовори қози Muhammad Ражаб. Эрур Андижон анга асли ватан, Вале ҳолиё Янги Қўрғонда тан. Қаротепанинг қозийи акбари, Бўлуб қовму қишлоғининг раҳбари. Абан ан жадин Андижон шаҳридин, Эрур Янги Қўрғон макони макин. Агар қозини изласанг қайдадур, Қаротепа, ё Янги Қўрғондадур. Ажаб қозийи, қоҳили, жоҳиле, Бўлуб омилик илмига комиле. Анинг кўксини чок қилсанг, ҳама, Ғилу ғашини пок қилсанг ҳама Адамдур алиф анда кўп излама, Бу нархарни қози дебон сизлама. Лақаб ҳофиз, Авж оти анинг, Ҳаюло сувар шакли зоти анинг. Магар келди Мозандорондин бу дев, Жаҳон рангидин қўрқуб, айлар ғирев. Насаб Ож ибни Ануғдин эрур, Ҳасаб ғул ё асли муғдин эрур. Чиқиб ар-ари қилди чандон узун, Бўлур сақфи гардунға қилсанг сутун. Кесиб бир шитолангни ҳам икки йўл, Равон айла Жайҳуну Сайҳунга пул. Терибдурким офоқдин паттани, Йиғиб кўчадин лакпуриш латтани. Қийим паттани жамъу пайванд этиб, Ани устидин латтани банд этиб. Қилиб тул дасторини юз қулоч, Вале эскиликдин эди минг умоч. Даме гар бузулса бу дастори зор, Тузатмоққа солгай анга мардикор. Буриб жумла дарвозани салласи, Эшикларни вайрон қилар калласи. Жаҳон ичра бу қозийи девранг, Эрур мазҳабу миллатн ревуранг. Тузар ўзини гоҳи зуҳҳоддек, Қилар шаклини мисли уббоддек, Гаҳи марди муллойи олим ўзи, Гаҳи боби раддул-мазолим ўзи. Гаҳи пешвойи сияҳномалар, Гаҳи дохили базму ҳангомалар. Юрар гоҳи дар сурати шайху шоб, Гаҳи зуфунун шакли закки жаноб, Гаҳи толиби базлау ҳарзагўй, Гаҳи нозими назми берангу бўй, — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Авсофи_Қози_Muhammad_Ражаби_Авж. Downloaded from uzbekai.com.