Дар сифаги Ҳаким Туробийи ҳазор халта будир Махмур Биҳамдиллаҳ табиби шаҳру Буқроти халойиқман, Ажалдин ҳам бани одамни ўлдурмоққа фойиқман, Табиби шаҳр номи ойда бир бемор ўлдурса, Вале мен кунда юз бемор ўлдурмоққа ҳозиқман. Мени бадбахт то зарбул-масал бўлдум табибликда, Жаҳон ворича акнун кўп ҳақоратларга лойиқман. Ҳакими шаҳр деб, олдимга ҳар ким келди ўлдурдим, Тариқи ростим шулдурки, жаллоди кдлойиқман. Эрур кўп ноҳақ (ишлар) гарданимга тавқи лаънат ким, Жаҳаннам садрига бу журм илан сардори собиқман. Адамдин то келибман даври оламда хисолим шул, Мусулмонларга ҳосидман, мунофиққа мувофиқман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дар_сифаги_Ҳаким_Туробийи_ҳазор_халта_будир. Downloaded from uzbekai.com.