Дар сифати Ҳаким Туробийи ҳазор халта Махмур Бешинчи табиби Туробий эрур, Саломига лаънат жавоби эрур, Ажаб бир ҳакими шақоват сиришт, Мақомига дўзах эрур сарнавишт. Кезар дашту саҳро касал истабон, Ажал орқасидин юрар қистабон, Жаҳон ичра ул жоҳили нобакор, Ажал илгин олганга келди дучор, Ёзиб олдига икки минг халтани, Йиғиб эски юз лак тугун латтани. Терибдур дўконига тўқсон тувақ, Солиб ҳар тувак ичра ўн уч сумак, Кимиким тувакдин талаб қилса нўш Берур нўш дору дебон маргимуш. Эрур ранги қиш чнлласидин совуқ, Ҳақоратга бопу сўкарга ёвуқ. Анга бори зиллат тўшатсанг савоб, Юзига таҳорат ушатсанг савоб. Курарман они гоҳ дўконида, Туруб икки шайтон ани ёнида, Келар олдига кимки дору сўраб, Ба аҳволи ранжури дарду тааб. Берар заҳрни нўш дору дебон, Ани ўлдуруб беажал шул замон. Жаҳон ичра бул аблаҳи пур фусус, Қилур ўзини сонийи Жолинус. Юрар гоҳ ҳикмат усулида ул, Гаҳи муддаи шеър йўлида ул. Тариқи ҳазоқат билан ул жаҳул, Топиб бу ғазални зи роҳи усул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дар_сифати_Ҳаким_Туробийи_ҳазор_халта. Downloaded from uzbekai.com.