Дар сифати қишлоқи Ҳапалак ки ба маҳдум Махмур тааллуқ ёфта Махмур Эй жаҳондори зафар, кавкабайи даври фалак, Гўш қил қиссайи қишлоқи хароби Ҳапалак. Турфа қишлоқи ғазабкарда ки паррандалари, Товуқи игначи-ю, ўрдаг-у ғози капалак. Бор-у йўқ уйларни банда баён гар қилсам, Бир катак, икки капа, уч олачуқ, тўрт каталак. Дема уй, балки заминкандир агар кирса киши, Ҳар тараф бетига ургайлар анинг кўршапалак. Халқини кўрсанг агар ўласи-ю, қоқ-у хароб, Очликдан эгилиб қомати мисли камалак. Ажириғ томирини ўғурида майда туюб, Қайнатиб кунда ичар, отини дерлар сумалак. Гар таҳорат қилса қавми сув тополмай ночор, Бетини қум била юб (кўзи)га сургай гувалак... Ҳазрати хондин тилла пулини талаб қилгани: Эй фалак қадри адолат шияму мулки малак, Марҳамат чоғида раҳм айла ба ҳоли Ҳапалак. Кеча гўё эшитиб шуҳрати тилла пулини, Ҳапалак қўрқусидан учди мисоли капалак. Ҳимматинг йўлида бир тепа каромат қилгин, Капалак боз қўниб жойига бўлгай Ҳапалак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дар_сифати_қишлоқи_Ҳапалак_ки_ба_маҳдум_Махмур_тааллуқ_ёфта. Downloaded from uzbekai.com.