Ғазали Қози Muhammad Ражаб Авж дар борайи худ Махмур Келгил, эй аҳбоб, аввал тарзи рафторимни кўр, Баъд даври гумбази даври дасторимни кўр. Кимки дасторимни кўрса, ўрни(дан) қўрқиб (турар), Бетаҳорат айлаган оламни мурдоримни кўр. Гоҳким бошимга саллам ўлмаса, ул дам қараб, Расм-у роҳи, туҳмат-у шалтоқ кирдоримни кўр. Қозиликда жамъи қилган пулни савдо айласам, Асфаласофил деган даврида бозоримни кўр. То адамдан азми дунё айладим юз вой ким, Қўймадим оламда бир кун нафси қаҳҳоримни кўр. Бошланур боши сабоҳи уйқудин тўним шон, Олти эшик, етти тешик нон-у нондоримни кўр. Бир магармажман ки юз минг аждаҳо гар учраса, Айларам бир луқма деви жуъи ашроримни кўр. Гарчи мен қилдим тахаллус Авж ёлғондир ҳама, Халқнинг остида қолган бахти жабборимни кўр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%E2%80%98azali_Қози_Muhammad_Ражаб_Авж_дар_борайи_худ. Downloaded from uzbekai.com.