Муножот ба даргоҳи Қозиюлҳожот Махмур Амру наҳйинг роҳи ботил узра эрмиш йодимиз, Кечау кундуз сифотингдур бизи авродимиз, Сендин, эй халлоқ йўқдур нолау фарёдимиз, Лек чархи кажравишни дастидиндур додимиз, Сенки лутф айлаб анинг дастури даврон айладинг. Хор қилдинг оқибат ҳар кимки эрди аржуманд, Паст этдинг соядек, нахлеки бўлди сарбаланд, Барча феълинг носутуда, жумла васфинг нописанд, Юсуфи Мисрини айлаб чоҳи зиндон ичра банд, Пири канъон манзилини байтул-аҳзон айладинг. Қайси бир зулминг этай теъдод, эй гардуни дун, Ким сенинг бедоду жавринг ҳадду ғоятдин бурун, Беҳунар жоҳилга бердинг беадад дунёйи дун, Жамъи доноларни қилдинг ҳолини зеру забун, Зоғни аъло қилиб, тўтини нодон айладинг. Сийналар маъмурасини селдек қилдинг хароб, Аҳли дил бағрини ҳасрат ўтида этдинг кабоб. Феълу атворинг мукаддар, гуфту гўйинг носавоб, Лутфинг эрмас беғараз, инъоминг эрмас беҳисоб, Тифлдек бўлдунг пушаймон кимга эҳсон айладинг. То қалам чекти қазо лавҳи вужуди кун факон, Келмади бир ростлиқ нақлингда, эй каж достон, Мумтаҳандурсан ёмонлиғда на ҳожат имтиҳон, Нахли идборинг уза мурғеки қўйди ошён, Тухми анжум гардишидин сангборон айладинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муножот_ба_даргоҳи_Қозиюлҳожот. Downloaded from uzbekai.com.