Таърифи вилояти Қурама ва аз давони Кандир гузаштан Махмур Эй кўнгил, айлама минбаъд ҳавойи Қурама, Бўлмагил боз гирифтори жафойи Қурама, Маҳв қил фикр замиридаги ройи Қурама, Ганжи бодовар агар бўлса садойи Қурама, Борма зинҳор сўйи Ҳотами тойи Қурама. Шарҳ айлай сифати ҳодисаи даҳри дигар, Қиссаи булъажабу ҳодисаи шаҳри дигар, Дашту саҳройи дигар, баҳри дигар, наҳри дигар, Обу оши ҳама заққуму суви заҳри дигар, Арзу афлоки дигар, даври бинойи Қурама. Самадо, сахла дигар бора Кировчи йўлидин, Солма йодимга ани дашти қиёмат чўлидин, Талхком айлама лутфинг била аччиқ қўлидин, Шиквагар то бўмайин қуми Қарақчи чўлидин, Бир юриб йўлида минг сўкма саройи Қурама. Турфа шаҳрики анинг сарсари монанди самум, Куйдирур шиддати сармоси халойиқни чу мум, Ҳар тараф анда олиб хайли бало, фавжи ҳужум, Суви заҳробаи ғам, чашмалари айни зақум, Ҳосилу маҳсули офоти бақойи Қурама. Ёзу қиш уру яланғоч нару модасидур, Модазоди галаи хирс соғин подасидур, Олти хуржинни олиб бўйнига озодасидур, Сар-сари од дами субҳни шаббодасидур, Дема тўфонки насими зурафойи Қурама. Менки юрдим Қурама ичра босиб қору қиров, Кўрмадим анда башар синфини ғайр аз хару гов, Бойини чиннийи жононасидур эски ликов, Жоми жамшедисидур бийларини куҳна сулов, Қопи минг йилгиси мирзойи қабойи Қурама. Мавзиэким бўса моҳияти исми Қурама, Қурусун оти онинг, исмини мендин сўрама, Бир кўруб бори дигар, ёнига ҳаргиз йўлама, Йўласанг ташна бўлуб йўлида андин сулама, Тўла қатрони жаҳаннам ҳама сойи Қурама. Оқибат чарх налар солмади бошимга мени, Қилди сарсон само заррада бошимга мени, Осмон устида тош айлана бошимга мени, Солди туз ўрнига қум, кўк уза ошимга мени, Бу сазо бирла жазо азми ҳавойи Қурама. Дея кўрма Қурама, хўб ани, ҳокими хўб, Хўблар топмаса Кандир ани йўлида чўкуб, Берса Эшонқули юз йилқини олдига суруб, Арзимас, тоати ҳар ранжига, ҳуррам бўма кўп, Филмасал берса агар дема ҳавойи Қурама. Тоқи айвонки ани қуллаи кандир дерлар, Осмон остида кўталча сифат қир дерлар, Устини халқ қараб, остида пир-пир дерлар, Тоқлар жумла бу Кандир олида ер дерлар, Манзари марги муаллақ ба самойи Қурама. Тоқи шоҳинийи кандир дема Мири ғазаби, Бўлди бу ҳужжат илан офати дунё сабаби, Бўлмасун нега муни марги халойиқ талаби, Ҳасаби мири ғазаб, мири ажалдур насаби, Модари фавжи бало ҳодиса зойи Қурама. Кимки Кандирдин ошиб ер юзига боз келар, Баҳудо шаҳри фанодин ба бақо соз келар, Токи ҳифзи самади олдида мумтоз келар, Yo магар лашкари қудсий анга ҳамроз келар, Чунки миърожи қазодур бу қуройи Қурама. Чархи еттинчики Кандирни фурумоясидур, Саъди акбар фалаки минбари шаш поясидур, Осмони қамари соясининг соясидур, Одам ўлдурмоқ ани робитаи доясидур, Қилма умрингни ҳабо баҳри ғинойи Қурама. Жазм қилсанг, анга чиқмоқни жаҳондин кеча кўр, Ўлтуруб устида аввал кафанингни бича кўр, Йўлда қанча сув агар бўлса ани сен ича кўр, …………………………………………… Бормау, кўрма дуюм бора қаройи Қурама. Субҳ Кандирда насимики, ўтар ул саҳари, Ул насими саҳарий, дема самуми сақарий, Совуғи заҳри сақар, иссиғи дўзах шарари, Турфа тоғеки, басе одама шоён зарари, Қуллаи қийри қадар баҳри фазойи Қурама. Чиллау қишда ким ул ким қиса Кандирда юруш, Айлагай ул киши бешак жули астарни бадўш, Олғай андин асари шиддати сармо дилу туш, Ул замон дўзах агар бўлса қилур дар оғуш. Мисли маҳбуби пари талъати моҳи Қурама. Фарқи Кандирда гаҳиким мен эдим бо дили чок, Топмайин тушгани бу ҳоли табоҳ ҳийла — ҳалок, Келди олдимғаки, ул фахри ҳама хилқати хок, Абду Қодир насаби асл абан анжади пок, То Кировчи бўлиб ул роҳ намойи Қурама. Токи бордим бу равиш ҳолки мақсадга қарин, Юз надомат била юз фавжи ғаромат ба камин, Тани Мажнуни алам, қомати монанди нигин, Тушубон васли жалолатга йироқ ғамга яқин, Шукр кўрдим басиҳат ҳукми равойи Қурама. Лиллаҳилҳамдки Махмур саропо юрдум, Боши Авлуқ, оёғи шаҳр ҳаёни кўрдум, Неча кун ҳокимини олдида якто юрдум, Борича давлати айёмни боҳам сўрдум, Шунча бас, қилма дуюм бора ҳавойи Қурама. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Та%E2%80%99rifi_вилояти_Қурама_ва_аз_давони_Кандир_гузаштан. Downloaded from uzbekai.com.