Ҳолим табиб англагач авқ бедаво демиш... Мирий Ҳолим табиб англагач авқ бедаво демиш, Бедард дилрабо ғамига мубтало демиш. Бедард дилрабо ғамидин тўкса қон кўзунг, Қон демагил, сулуки ризо тўтиё демиш. Жисмимға новакинг етушурда фиғон чекар, Ул новакингни шавқида жон марҳабо демиш. Yo қилди қоматимни десам сарв қоматинг Қошимға садқа ё қадинг ул қоши ё демиш. Жоду кўзунгни фитнасидур жонға юз бало, Десам, кўзумни киприки юз минг бало демиш. Олди қарорим оқу қаро холу оразинг, Ори париға учрағон оқу қаро демиш, Мирийни шавқ даштида қилғил сағонасин, Бу даштни ўзига магар Карбало демиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳолим_табиб_англагач_авқ_бедаво_демиш.... Downloaded from uzbekai.com.