Жунун айласам айб айламанг жамолини кўргач... Мирий Жунун айласам айб айламанг жамолини кўргач, Нетонг тутошса кўнгул юзда хатту холини кўргач. Сарири ҳуснида маҳбублар эмас сенга монанд, Узор сафҳасида хол эрур мисолини кўргач. Хаёли бирла ҳазин хотирим эрур хурсанд, Биҳишт васлича бордур онинг хаёлини кўргач. Фироқ даштида йоди висоли бергай жон, Не нав’ шарҳ этайин ногаҳон висолини кўргач. Қошини кўрсаму қурбони жон не тонг қилсам, Тавофи каъбани топдим буким: ҳилолини кўргач. Дедимки, холиму эркин узоринг устида жоно, Дедики, нуқтаи жонинг дурур камолини кўргач. Қўлунгда тиғ недур қош қиличи етмасму, Ки Мирий бошидур илгингда хуш бу ҳолини кўргач. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жунун_айласам_айб_айламанг_жамолини_ко%E2%80%98rgach.... Downloaded from uzbekai.com.