Турфа савдолар бошимға солди ул шамшод қад... Мирий Турфа савдолар бошимға солди ул шамшод қад, Шод қаддимни букуб паст этти сарв озод қад. Эй насиҳат хайли, қотманг ўзни ушшоқ аҳлиға, Бош кўтарди фитналар чиқмишму ул бедод қад. Хўблуғда ончо қад кўрсатти бедод онча бор. Дод ани бедодидин афғон солай деб дод қад. Булъажаб ўн тўрт ёши турфа савдо бошида, Этти ахтар етти ерға бермиш истеъдод қад. Йўқ оғиздин айлагач ширин лабин изҳорини, Боғ гуллар очти тоғ устида кон Фарҳод қад. Ҳусни Лайлисиға истаб халқни жонин асир, Ҳажр Мажнунини солди қилғоли обод қад. Ул сиҳи қад боғи шавқида наво булбуллари, Кўп наволар топти Мирий ондин айлар йод қад. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Турфа_савдолар_бошимг%E2%80%98a_солди_ул_шамшод_қад.... Downloaded from uzbekai.com.