Ул ойким зулфининг ҳар ториға юз хаста банд этмиш... Мирий Ул ойким зулфининг ҳар ториға юз хаста банд этмиш, Қуёш юзлук санамлар вола айлаб мустаманд этмиш. Бўлунг эй аҳли дил воқифким ул ҳусн аҳлининг шоҳи, Кўзиким шўхроқдур, шўхлиқ расмин писанд этмиш. Оёғинг туфроғини истарам, ўпкамға заҳрам йўқ, Бу гулшан ичра токим сарв қаддинг сар баланд этмиш. Не дей фаттон кўзунгдин бенасиб этти кўз уйқудин, Не дей мижгон ўқунгдин қон ёшимдин баҳраманд этмиш. Десам ўлдум, кулар, ўлтур десам дер тонгла ўлтургум, Вафосиз ваъдага афсона айлаб ришханд этмиш. Йиқилсам йўлиға солмас назар, солмас назардин ҳам, Йироқроқдин ёмон ҳолимга боқиб нўшханд этмиш. Навосиз нола, афғонсиз фиғондин Мирий жон бергум, Бу мунглуғ нотавон жоним ғами ҳижрон лаванд этмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_ойким_зулфининг_ҳар_ториг%E2%80%98a_юз_хаста_банд_этмиш.... Downloaded from uzbekai.com.