Барча аъзошоҳисан, бўлма жафокор, эй кўнгул... Муаззамхон Барча аъзошоҳисан, бўлма жафокор, эй кўнгул, Сан жафо қилсанг раият топқай озор, эй кўнгул. Тавсани фикрат миниб ҳар ёна чопсанг секратиб, Юрмаким, йўлда бўлур кўп деви маккор, эй кўнгул. Ақл вазирингдурки, қилсанг маслаҳат ҳар корига, Бўладур бемаслаҳат иш анча душвор, эй кўнгул. Бу вазиринг ҳар қаён йўл бошласа ҳамроҳ бўл, Ҳар сўз айтса қилмағин сўзига инкор, эй кўнгул. Мардумаклар фитнаи ғаммозликдур ишлари, — Тил надимин қилмагил онлар билан ёр, эй кўнгул. Санки шоҳсан тил била кўз сўзига тутма қулоқ, Тил эрур исми ва лекин заҳрлик мор, эй кўнгул. Ақл айтур, ҳар қаю маслухга кўнма туъма деб, Мисли оқил қил қаноат, ема мурдор, эй кўнгул. Барча аъзодур раият юрса исён йўлига, Таъзир айлаб yaxshy йўлдин қил хабардор, эй кўнгул Барча аъзо шоҳисан, ўлтир адолат тахтига, Бўлмагайсан ҳашр аро шармандаи зор, эй кўнгул. Қалби мўминники байтулло демиш, қил эҳтиёт, Бу Муаззам қалбидин ҳам бўл хабардор, эй кўнгул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Барча_а%E2%80%99zoshohisan%2C_бо%E2%80%98lma_жафокор%2C_эй_ко%E2%80%98ngul.... Downloaded from uzbekai.com.