Эй фалак, мунча жафони манга эҳсон айладинг... Муаззамхон Эй фалак, мунча жафони манга эҳсон айладинг, Ҳам хирад уйини буздинг, бесаранжом айладинг. Кавкаби иқболими идбора табдил айлабон, Толеимни наҳс этиб, эл ичра бадном айладинг. Хуш баланд парвоз эди руҳим қуши афсуским, Фитна айлаб золи дунё макрига ром айладинг. Барчага жабр айласанг ҳам гоҳ-гоҳ таскин бериб, Бир ғариба бошига кулфатни модом айладинг. Тоқати тамкин таҳаммул уйини ғорат қилиб, Телбалардек сўзлатиб бесабру сомон айладинг, Ҳар неча жаҳд айладим кирсам саодат йўлига, Йўл юрарда ҳар қадамда ҳирсни дом айладинг, Барчани жоми муродини бериб ман хастага — Қисматим синган сополдек бир қуруқ жом айладинг, Ҳар жафо келса, Муаззам, холиқингни ҳукмидур, Шиква айлаб бу фалакни мунча бадном айладинг?! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_фалак%2C_мунча_жафони_манга_эҳсон_айладинг.... Downloaded from uzbekai.com.