Эй сабо, арзимни айт оҳиста ул дилдорға... Муаззамхон Эй сабо, арзимни айт оҳиста ул дилдорға, Ҳеч раҳми келмади йўлида ётган зорға. Илтимос этгил ғубори мақдамидин заррае, Хоки пойи дору бўлғай бу тани беморға. Шиддати заъфим била раглар сўнгакка чирмашиб, Ҳув савдосин чекар монанд ўлиб сеторға, Қон ёшимдин кўрки домоним қизарди лоладек, Аҳли диллар кўриб они ўхшатур гулзорға. Маърифатни мевасин ёширгали дил боғига, Ўткурибман кўп тикан монанд этиб симхорға. Бул риёлик тасбиҳимни гулхан ичра кул қилиб, Ҳам мусаллони гаров қўймас буту зуннорға. Амри маъруфимни муикирдин агар қилсам баён, Куфр айди деб йиғилиб тортадурлар дорға. Ғам шамоли кўнглум авроқин паришон айлади, Бор умидим, элтибон кўрсатса деб дилдорға. Ҳар кишини дўст деб сиррингни изҳор айлама, Таъна тошидин алам етгай дили афгорға. Кўнглими бўстони ичра ҳеч гул очилмади, Қон ютубон ғунчалар ўрнини берди хорға. Вир ғариби пуралам ғам ноласини назм этиб, Таҳрир этмиш, ҳеч ким олмас сотсалар бозорға. Шумлиғингдин, эй Муаззам, тортасан ранжу алам, Ҳеч дору наф’ қилмас сан каби беморға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_сабо%2C_арзимни_айт_оҳиста_ул_дилдорг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.