Фалакнинг жабридиндур кўнглима озор ҳар соат... Муаззамхон Фалакнинг жабридиндур кўнглима озор ҳар соат, Жароҳатлик кўнгилга санчилур кўп хор ҳар соат. Жамолинг орзусида қизил гул олдига борсам, Тегар ҳар хордин кўнглимга юз озор хар соат. Фироқингда бўлибман телбае, ўзимни билмайман, Чекарман нолаю фарёд мажнунвор ҳар соат. Қаю махлуқ қадам қўйса мани байтулхазонимга, Қилурман олдида васлингни ҳам такрор ҳар соат. Кўзимдин уйқуни ихрож қилди номи ҳижронинг, Анинг чун мен дамодам йиғларам хунбор ҳар соат. Фалак соқиси сунди жоми ғам, ичдим йиқилдим ман Ғамим туғёнидин қайнаб чиқар зангор ҳар соат. Табиблар айди: ҳижрон дардини доруси ўлмакдур, Анинг-чун мен бўлибман ҳажр ила бемор ҳар соат. Фалак мўмин бошиға ҳеч ғариблик солмасин асло, Ғарибликда Муаззам тортадур озор ҳар соат. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фалакнинг_жабридиндур_ко%E2%80%98nglima_озор_ҳар_соат.... Downloaded from uzbekai.com.