Ман бўлибман дўстлар ҳижронида... Муаззамхон Ман бўлибман дўстлар ҳижронида Дилфигору, дилфигору, дилфигор. Бистари фурқат аро ётубдуман Бемадору, бемадору, бемадор. Гар ўлиб кетсам бу ҳижрон чўлида Интизору, интизору, интизор. Турбатимдин қон ютиб лола унар Ҳар баҳору, ҳар баҳору, ҳар баҳор. Ииғлаюрман бош уриб даргоҳингга Ҳар наҳору, ҳар наҳору, ҳар наҳор. Дўст васлини тилаб қилдим тавоф Ҳар мазору, ҳар мазору, ҳар мазор. Ман қилурман дўстдин келса хабар Жон нисору, жон нисору, жон нисор. Зарра янглиғ доимо титрар дилим Беқарору, беқарору, беқарор. Ётадурмен байтулеҳзоним аро Хору зору, хору зору, хору зор. Ўлганимдин сўнг дуода йод этинг Дўсту ёру, дўсту ёру, дўсту ёр. Қолмади фарзандларимдин ҳеч нишон Ашкбору, ашкбору, ашкбор. Бу Муаззам хастадилни раҳмат эт Кирдикоро, кирдикоро, кирдикор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ман_бо%E2%80%98libman_до%E2%80%98stlar_ҳижронида.... Downloaded from uzbekai.com.