Muhammad Раҳимхон Феруз Muhammad Раҳимхон Феруз Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг... Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг, Фаҳми хирадин айлади мандин жудо қошу кўзунг, Жонимни олди айлабон нозу адо қошу кўзунг, Ваҳ не балодур билмадим, эй дилрабо, қошу кўзунг Ким, бир назарда солди ўт жоним аро қошу кўзунг. Ҳам Хизри хаттинг дилкушо, бордур масиҳоний сўзунг, Ҳам кўзу қошинг қотили жонбахга эрур, рангин сўзунг, Ҳам беқарор ўлғон кўнгулларга берур таскин сўзунг, Ҳам юз ўлукни тиргузур лаълинг аро ширин сўзунг, Ҳам минг тирикни ўлтурур айлаб жафо қошу кўзунг. Тун-кун сўроғинг айлабон истаб муалло манзилинг, Кўргач мусаффо оразинг, бўлдум асири бедилинг, Жону кўнгул бетоб эрур сўрмоқ тилаб ширин лабинг, Олди карори тоқатим оқ сийнаю нозик белинг, Солди қаро кун бошима икки қаро қошу кўзунг. Боқгоч кўз ила қошинга, бўлдум асир, эй нўшлаб, Жоним ёқар ошиқ ўти, қошу кўзунг бўлди сабаб, Эмди фиғонлар айлабон ҳижронинг ичра рўзу шаб, Қошу кўзунг бедодидин дод айласам эрмас ажаб, Ким, не жафолар қилмади охир манго қошу кўзунг. Фаррух юзунг ҳусн авжининг бордур моҳитобопиким, Ханлинг эрур маҳбублар, сансан алар султониким, Манким таманно айламак, сан шўх бепарвониким, Йўқтур манга ишқинг аро юрмак тирик имкониким, Жонимни ё қадду юзунг олғуси ё қошу кўзунг. Ҳусн аҳли шоҳисан, эрур мулкунг малоҳат кишвари, Икки кўзунг жоду эрур, қошинг аларнинг ханжари, Мажнундек ўлди кўргач, ул ҳуснинг жаҳон донолари, Ман зори ҳайронинг нечук девона бўлмай, эй пари Ким, ақлу ҳушим айлади мандин жудо қошу кўзунг. Истаб висолинг базмини, эй хўбларнинг аҳсани, Иқболи Ферузинг киби кўб жустужў айлаб сани, Кўргач юзунг ишқ ўтига кўпди вужуди хирмани, Ширин лабингдин Огаҳий жисмиға жон берким, ани, Ўлтурди бир имо қилиб боқғоч қиё қошу кўзунг. Бир пари тушда манга ораз намоён айлади... Бир пари тушда манга ораз намоён айлади, Кўргач-ўқ, ҳушу хирад мулкини вайрон айлади. Ғамзаю нозу тағофул бирла имо айлабон, Кўзлари жонимни олиб қасди имон айлади. Оташин гул баргини элтиб лаби хандонига, Жон ила кўнглумни рашк ўтига сўзон айлади. Зулфи мушкини юзи узра паришон айлабон, Кўзларимни тийра, кўнглумни паришон айлади. Чунки рухсори жаҳонтобин кўз очтим кўргали, Орази меҳрин ниқоб остида пинҳон айлади. Сийнаси узра кўруб гулгун кабоси чокини, Гулшан ичра гул дағи чоки гирибон айлади. Сесканиб уйғондим эрса, топмадим ондин асар, Ушбу туш Мажиун киби ақлимни ҳайрон айлади. Yo раб, уйғоқлиқда рўзи қил висоли давлатин Ким, мани ошифта бир гул юзли жонон айлади. Мумкин ўлғайму висоли ичра бир кун шодлиғ, Бўйлаким Ферузни ҳажрида гирён айлади. Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста... Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста, Ютар эрдим лаби фикрида қон оҳиста-оҳиста, Бу ҳолимдин топиб бу кун нишон оҳиста-оҳиста, Манга раҳм айлаб ул ширин забон оҳиста-оҳиста, Етушти бошим узра ногаҳон оҳиста-оҳиста. Шаби ҳижронда айлаб дарду меҳнат кулбасин маскан, Сочар эрдим сиришким донасин ҳар сори юз хирман, Бу ҳол ичра тараҳҳум кўргузуб ул дилбари пурфан, Фироқида қорорғоҳ кўзларимни айлади равшан, Очиб рухсораи хуршидсон оҳиста-оҳиста. Қудуми интизорида бўлуб тонг отгуча бедор, Чекиб ҳар дамда гардун сори юз минг оҳи оташбор, Бўлуб ғам тиғи бирла сарбасар жону таним афгор, Эдим ҳижрони дарди шиддатидин ўлгудек бемор, Етушти васлидин суҳбат равон оҳиста-оҳиста. Миниб рахшиға букун ман сори атфи инон айлаб, Шитоб ичра арақни гул уза шабнам фишон айлаб, Келиб базмим қудуми бирла гулзори жикон айлаб, Масиҳо мў’жизин жонбахши лаълидин аён айлаб, Ўлук жисмимга берди тоза жон оҳиста-оҳиста. Русуми дилраболиғ кўргузуб гул юзли жононим, Билиб ҳижрон ўти куйдурганни бошдин-оёқ жоним, Кўруб раҳм айлабон жисми низору чашми гирёним, Сўруб дилдорлиғ расми била ҳоли паришоним, Қилиб ошино дилбарлик аён оҳиста-оҳиста. Тараҳҳум кўзгузуб ҳар дам фузун аъдоди имкондин, Табассум айлабон юз ишва бирла лаъли хандондин, Такаллум бошлабон ҳар лафзни айлаб чучук жондин, Деди:«—Эй ошиқи зорим малоли дарди ҳижрондин, Бўлубсан асру зору нотавон оҳиста-оҳиста» Майи лаълимни дардингга даво айларга келмишман, Замирингда не эрса муддао айларга келмишман, Неким расму муҳаббатдур, санго айларга келмишман, Бу дам васлим била коминг раво айларга келмишман, Мақомингға бори элдин ниҳон оҳиста-оҳиста. Қилиб тун-кун висолим базмиға етмакни андиша, Уруб Фарҳод янглиғ ранжу меҳнат тоғиға теша, Қилиб ишқимда кўнглунгни мусаффо, ўйлаким, шиша, Неча кун дарди ҳижроним аро сабр айладинг пеша, Бўл эмди васлим ичра шодмон оҳиста-оҳиста. Эди ҳижрон аро мақсудинг ўпмак борҳо лаълим, Қучуб нозик белим кўнглунгга сўрмоқ муддао лаълим, Бугун коминг не эрса қилғуси они раво лаълим, Агар истарсан ўпмакликни, энг жонфизо лаълим, Қучарсан, қуч белим, энгу миён оҳиста-оҳиста. Манга иқбол янглиғ бўлди чун ул ҳамдаму ҳамдаст, Оёқинг ўпкали ман оллида туфроқға бўлдум паст, Талаттуф бирла ул лаълин лабимга айлади пайваст, Ман ўлдум ёр лаъли бодаси бирла бўлуб сармаст, Фироқи ранжидин топтим омон оҳиста-оҳиста. Кўзумдин оқизиб ашкни ҳижрон ичра сув янглиғ, Бўлуб оби равон ондин аён ҳар сори жў янглиғ, Риёзат тортибон айлаб танин заъф ичра му янглиғ, Киши гар содиқ эрса ишқ аро васл ичра бу янглиғ, Бўлур Ферузбахту комрон оҳиста-оҳиста. Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг... Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг, Нотавон кўнглум туганмас ғамға дучор айладинг. Солибон айру малаксиймо ҳабибимдин мани, Ғулсурат девсийратлар била ёр айладинг. Васл ила бир дам хуш этмай хотири ношодими, Доимо дарду фироқу ғам аро зор айладинг. Ҳажр тиғидин қилиб жисмимнн сартосар яро, Жони зоримии машаққат бирла афгор айладинг. Давлатп васлин муяссар айлабон ағёрга, Меҳнату ҳажриға кўнглумни сазовор айладинг. Бир йўли айланмайин Ферузнинг коми била, Эй фалак, нетдим сани, душманлиғ изҳор айладинг. Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур... Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур? Сарвқаду гулпираҳан, ғунча даҳоним қайдадур? Бир қиё боқмоқ била ақлимни торож айлаган Ул парирухсор, мужгони синоним қайдадур? Чиқти жоним фурқатида гул юзин кўрмай анинг, Жон берурға лаълидин Исо нишоним қайдадур? Кечаю кундуз фироқпда ўлар ҳолатдаман, Айтинг, эй аҳбоблар, жисм ичра жоним қайдадур? Оҳу нолам чархфарсодур юзи ҳижронида, Билмадимким, боиси оҳу фиғоним қайдадур? Белу оғзи йоди бирла кўзларим гирён этиб, Ошкоро анлаган дарди ниҳоним қайдадур? Васли бирла шод этиб ағёрларни ҳар кеча, Байтулаҳзонимға бўлмай меҳмоним қайдадур? Топмадим ул гул висолидин хабар Феруздек, Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур? Эй шўх, тараҳҳум айлаким, зорингман... Эй шўх, тараҳҳум айлаким, зорингман, Жону дилу дин ила гирифторингман. Гар васлингга айласанг баҳо жон нақдин, Юз жон эса ҳам бериб харидорингман. Фурқатинг солди дилу жон ичра ўт... Фурқатинг солди дилу жон ичра ўт, Куфри зулфинг дину иймон ичра ўт. Наргиси шаҳло кўзунг солғусидур Бир нигаҳдин боғу рпзвон ичра ўт. Оҳ чексам фурқатингдин ўртаннб, Тушгусидур байтулаҳзон ичра ўт. Журмим, эй маҳваш, недур, ҳар дам солур Барқи ишқинг жисмп вайрон ичра ўт. Ой киби фаррух юзунгшшг фурқати Солди кўкда меҳри рахшон нчра ўт. Не ажаб, кўргач юзунг Ферузнинг Оҳидин тушса гулистон ичра ўт. Гар дилбарим ўлмаса манго ҳамсуҳбат... Гар дилбарим ўлмаса манго ҳамсуҳбат, Найлай эса юз ҳурлиқо ҳамсуҳбат, Ул шўх агар анисим ўлмас эрса, Даркор эмас ушбу даҳр аро ҳамсуҳбат. Гул юзунгга булбулосо ўтлуғ афғоним фидо... Гул юзунгга булбулосо ўтлуғ афғоним фидо, Сарви озодингға қумридек хуш алҳоним фидо. Хирмани гулдек бўлуб киргил қучоғим ичраким, Гул киби ислаб юзунг, айлай санга жоним фидо. Ваҳ, нечук кофирдурур икки кўзингким, бир қиё Ҳолима боқмас ҳам этсам нақди имоним фидо. Гоҳ-гоҳи ман сори қўйгил қадамким, айлайин Мақдаминг гардиға жон, эй кўнглум олғоним, фидо. Эй париваш кулбамға элдин ниҳону ошкор Келки, то айлай санга пайдою пиҳоним фидо. Чашми умидим ёр ўлғил меҳрдек юз бирлаким, Баҳри кон этсун санга чашми дурафшоним фидо. Бахти Феруз ила гар топсам висолинг давлатин, Сўз дуррин базмингда айлай, эй сухандоним, фидо. Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона... Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона, Бўлур шамъи руҳиға жон қуши парвона-парвона. Тутуб зуҳду вара’ таркини кирдим дайр аро бу тун Кетур, соқий, манга эмди тўла паймона-паймона. Қилур жавру ситам, қилмас тараҳҳум ман ҳазинға Десам рози дилимни бошиға айлопа-айлона. Бориб ағёр базмиға, ичиб ишрат майин тун-кун, Мени ҳижронда айлаб ғам билан ҳамхона-ҳамхона. Қилиб пинҳон юзин ман зори ҳайрондин паризодим, Фироқида мени қилди ажаб девона-девона. Ҳавас айларсан, эй дил, ишқ дашти сайрини қилмон Кечиб бошдин, қадам қўймоқ керак мардона-мардона. Қилиб зоҳир букун лутфу карам, Феруз, дилдоринг Келур коминг раво қилмоқ учун саллона-саллона. Жонбахши каломинг эрур ул нав’ фасиҳ... Жонбахши каломинг эрур ул нав’ фасиҳ, Исо киби жон бергусидур элга сариҳ, Ҳар шўхки, ҳусн ичра тутар ўзни сабиҳ, Сан борчасидин сабиҳ ҳам асру малиҳ. Кам этмади қаҳрин манга дилдор ҳануз... Кам этмади қаҳрин манга дилдор ҳануз, Тарк айламади жавр ила озор ҳануз. Ман ҳажрида субҳу шом йиғларман қон, Хушнуд эрур базмида ағёр ҳануз. Кўргач юзунг, zy дилбар, фархунда сифот... Кўргач юзунг, zy дилбар, фархунда сифот, Ҳеч қолмади кўнглум аро орому сабот, Хосияти лаълинг оби ҳайвон янглиғ, Сўрғон кишига бергуси жовиди ҳаёт. Кўрмак тилаб юзунгни, эй шўх гулузорим... Кўрмак тилаб юзунгни, эй шўх гулузорим, Қонлар тўкар дамодам бу чашми ашкборим, Қучмок тилаб белингни ҳеч қолмади қарорим, Йўлунгда туфроқ ўлди бу жисми хоксорим, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Бўлғоч назарда зоҳир товусдек хироминг, Ақлимни қилди ҳайрон таъзим ила саломинг, Лол айлади тилимни тўтисифат каломинг, Йўқтур жаҳонда мандек бир камтарин ғуломинг, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Сен ҳусн шоҳидурсен, раҳм айла бу гадоға, Келмасму ҳеч раҳминг бу зори мубталоға, Каҳрингин айлаб афзун кўп қўймағил балоға, Лутфу карам шиор эт, хўй айлама жафоға, Оромижон ннгорим, сарвиравон ннгорим. Гулгун узоринг узра чиқмиш хатти зумуррад, Бу хат била бўлуб сен ҳусн аҳлиға саромад, Гўё санга бўлубдур шамсу қамар обо жадд, Мундин зиёд этарга васфингни йўқ манга ҳад, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Қаддинг хаёли тушгач хотирға, эй суманбар, Эрмас назарға манзур шамшод ила санавбар, Бўлмас эса муяссар ул кокили муанбар, Тутғойму ўрнин онинг райҳону сунбулу тар, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Қил ҳолима тараҳҳум, эй соқийи дилоро, Солди сипоҳи ишқинг жон кишвариға яғмо, Мани зор бедилингға лутф айлагил нигоро, Қолмади фурқатингда сабру қарорим асло, Оромижон нигорим, сарвиравон ннгорим. Меҳри камардек олиб тожу камарни пинҳон, Охир бошу белига зийнат етурди ул жон, Қилсанг муни тафаккур, эй шоири сухандон, Бир шўхи дилрабонинг исми бўлур намоён, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Бўстонда базм этарга жам’ ўлсалар санамлар, Ул базм ичида Феруз ўлсун десанг суханвар, Ўз илкинг ила тутғил бир лоларанг соғар, Юз нозу ишва бирла кирганда боға дилбар, Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим. Кўзумни равшан эт меҳри жамолинг кўрсатиб... Дедим: «Кўзумни равшан эт меҳри жамолинг кўрсатиб!» Деди: «Узорим ўтиға жонинг нетарсан ўртатиб?!» Дедим: «Тараҳҳум айлабон ҳолимға қил наззора». Деди: «Кўзум жонинг фигор этгуси ноз ўқин отиб». Дедим: «Висол ичра лабинг шахди менинг комим эрур». Деди: «Санга бергум ани заҳри фироқ ичра қотиб». «Дедим: «Лабингнинг шарбати ширинму ё кавсар суйи?» Деди: «Бўлурму ҳар суйи оби бақоға ўхшатиб?!» Дедим: «Недин эркан бугун олам муаттар бўлмоғи?» Деди: «Сочимни тонг ели юз узра солмиш бутратиб». Дедим: «Кўзунг бедор қил ноз уйқусидин, эй пари». Деди: «Бу лаҳза фитнайи нойимни неткунг уйғотиб?!» Дедим: «Кўзунгдин ўргилай, бир бўса бер Ферузға». Деди: «Юзумни оғритур ҳар ён хатинг ниши ботиб». Кулуб деди манга бу кеча дилдор... Дедимким, «Ошиқи зорингман, оре, Нетайким, васлинга йўл бердинг ағёр. Санга ағёр ҳамдам бўлса бор дам, Менинг бағрим бўлур афгору афгор. Бу ҳолимни кўруб, қилгил тараҳҳум Бўлубман дарди ишқингдин басе зор…» Табассум бирла дур сочиб сўзидин, Дедимки: «Не ғараз бу сўздин, эй ёр?» Дедим: «Лаълингдин этгил бўса эҳсон», Деди: «Бу нукта бордур асру душвор». Кўруб ул дамда беҳад изтиробим, Деди: «Феруз, бўлгум санга ғамхор». Нигоро, олди ҳушим, тарзи рафторингға салламно... Нигоро, олди ҳушим, тарзи рафторингға салламно! Ерутти тийра кулбам, меҳри рухсорингға салламно! Ишим қотил кўзунг бедодидин бўлмиш, басе, мушкул, Ичиб қонимни тўймас, чашми хунхорингға салламно! Лабинг сўздин берур жон ўлган элга дарди ишқингдин, Равониарвар даби жонбахши гуфторингға салламно! Ҳама ишқ аҳлидур, эй муғбача, зулфнинг гирифтори, Бори дин аҳлини банд этди — зуннорингға салламно! Дединг: «Лутф айлагум!», ўлтурдинг, аммо неча ноз айлаб, Агар лутфинг бу эрса, жавру озорингга салламно! Қилурсан ноз, агар ман ҳар неча арзи ниёз этсам, Ситамкор маҳвашо, бу нав’ атворингға салламно! Сенга, Феруз, ўлуб бахт, этдинг ул оп қадди, зулфин васф, Бу янглиғ табъи иозик бирла ашъорингға салламно! Пайваста қоши шаклидур ул чашми жоду устина... Пайваста қоши шаклидур ул чашми жоду устина, Бир чарғким, ёзмиш қанот қасд айлаб оҳу устина. Наззора қилгил орази узра хатиға ҳар замон, Гар мавжи жавҳар кўрмасапг бир соф кўзгу устина. Меҳримиз ўлмушмудур гулгун шафақ ичра ниҳон Киймиш ва ё гулранг тўн ул шўхи гулрў устина. Кўнглум нетонг сиймобдек ҳар лаҳза қилса изтироб Ким ул юз ўтидин эриб сув бўлгуси сув устина. Лайливангамнинг ишқида мажмунлиғим кўрган киши Ҳолимга кулгулар қилур изҳор кулгу устина. Хатдурму рухсори уза ёҳуд мусаххар қилғоли Чин мулкининг келмушмудур афвожи ҳинду устина. Зулфи хатининг ҳажрида бошимға айларлар ҳужум Ғоятсиз андуҳу алам юз нав’ қайғу устина. Ёғду кун ўлди кўзларим олдида шоми тордек. Айларга пинҳон юзларин чун ёзди гесу устина. Ваҳ найлайин Феруз, ул қотил ғазаб ёйин чекиб, Мужгон ўқин тез отгали чин солмиш абрў устина. Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг... Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг, Ою қуёшға ўхшамас ҳаргиз мусаффо оразинг, Кўрган киши ақлин қилур ҳайрону шайдо оразинг, Жонбахш лаълинг узра хат то қилди пайдо оразинг, Жам’ айлади хуршид уза Хизру Масиҳо оразинг. Бир тун менинг кулбамға, эй маҳваш, карам рахшини сур, Очиб узорингни қаро шомиға равшанлиғ етур Ким, сандин эҳсону карам зоҳир бўлур вақтида кўр, Ойдек юзунг маҳжурлар шоми ғамини ёрутур, Партав менинг шомимға ҳам солғойму, оё, оразинг. Лутф айлабон ман зорға, эй сарвқадди маҳлиқо, Кўпғил қадам кулбам аро очиб узори дилкушо, Токи чекарман оразинг кўрмак тилаб ранжу ано, Жонинг учун раҳм айлабон кўргуз юзунгким ҳажр аро, Жонингға етдим айлабон кўрмак таманно оразинг. То ишқинг ичра эй пари, девонаи зор ўлмушам, Ҳажрингда ғам тирноғидин аъзойи бир-бир юлмушам, Гулдек узорингни тилаб гулбарги янглиғ сўлмушам, Рози ўлумга оразинг ҳажри ғамидин бўлмушам, Ўлтур мани ё тиғ ила, кўргуз манга ё оразинг. Қат’ этгали юз урмушам то фурқатинг тоғу тузин, Олмон қулоғимға ғаминг таркида носиҳлар сўзин, Майл этмагум гар хўблар ҳар неча арз этса ўзин, Кўз солмағум жаннат аро ғилмону ҳур очса юзин Ким, максадим кўюнг аро қилмоқ тамошо оразинг. Ҳаргиз зулмат йўли сори ғайрат била юз урмамиш, Гулзору кўюнг сайриға саъй ила маркаб сурмамиш, Ўзни тамошойн қаду рухсоринга еткурмамиш, Зоҳид тилар жаннат, гули сарвдин магарким кўрмамиш, Лутф ичра зебо қоматинг, ҳусн ичра якто оразинг. Ферузнинг арзи будур сан хўблар шоҳигаким, Бўлма сабаб жавр айлабон ҳар дам онинг оҳиғаким, Бир лутф ила таскин етур фарёду жонкоҳигаким, Ишқинг ўтиға кўнгуси, раҳм айла Огаҳийгаким, Токим кўрубдур бир назар ул зори шаидо оразинг. Қилмиш мани бир дилбари зебо ошиқ... Қилмиш мани бир дилбари зебо ошиқ, Бошдин оёқи латифу раъно ошиқ, Йўқ мумкин ўзи холи ҳамсуҳбати ман, Бўлғайму манингдек яна пайдо ошиқ. Рангин такаллумму бўлур чунким гуҳарафшон лабинг... Рангин такаллумму бўлур чунким гуҳарафшон лабинг, Файзу фараҳ еткургуси кўнглумга бепоён лабинг, Фаҳм этмадим не хосият қилмушдурур пинҳон лабинг, Ёқутдурму билмадим ё лаъл эй жонон, лабинг, Yo оразинг гулзорида борму гули хандон лабинг. Лаълниг фироқида бўлуб асру заифу хаста жон, Жисми низоримдин олиб қаддинг ғами тобу тавон, Ўлмакка етганда ёвуқ келдинг бошимға ногаҳон, Лаълингни бир ўпмак била топтим ҳаёти жовидон, Эъжози Исому экан ё шарбати ҳайвон лабинг. Жавру жафолар айлабон жонимга бу гардуни дун, Қилди лабинг ҳижронида ашкимни қон, бағримни хун, Дардим эрур беҳад фузун, кун-кундин аҳволим забун, Кўздин тўкуб ҳижрон аро доим сиришқи лолагун, Ўпмаклик айлаб орзу тун-кун ютарман қон лабинг. Кўнглумга бўлмишдур лабинг бир бўса қилмоқ муддао, Муфт эрмас ушбу матлабим, бўлса агар, сандин раво, Олтун-кумиш худ саҳл эрур, эй дилбари ширинлиқо, Гар бўса лаълингга жон нақдин қилур эрсанг баҳо, Олғум нединким бир ўпуб ўлганга на армон лабинг. Тақвои тоат айлабон зуҳд аҳли тинмай рўзи шаб, Жаннатга кирмак орзу айлаб чекар ранжу тааб, Ақл эли кўйинг борида жаннатни қилгайму талаб, Феруз, жаннат равзасин, гар, истамас эрмас, ажаб Ким, оразинг жаннат гули, кавсар суйи, эй жон, лабинг. Рўзи санга борча ком бўлсун, ёраб... Рўзи санга борча ком бўлсун, ёраб! Иқболу ман мудом бўлсун, ёраб! Ҳам давлати мустадом бўлсун, ёраб! Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ёраб! Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро... Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро. Бошдин оёқи бор экан меҳру вафо, нозу адо. Чиқса фалакка ҳар саҳар оҳу фиғоним, не ажаб, Айлар фузунроқ ҳар кеча ул ой менга жавру жафо. Билмон, не офат эрди ул бўлғоч назарга жилвагар, Ақлу хирад, ислому дин ўлди бори мендин жудо. Жонинг учун ҳар дам манга кўргуз тараҳҳум, эй пари Ким, сабру тоқат қолмади жавринг чекиб субҳу масо. Ойдек юзунгнинг партави тушсун каро кулбамға ҳам, Кўйғил қадам, эй маҳлиқо, очиб узори дилкушо. Не суд, толе’ бўлса гар юз ою кун, ҳар субҳу шом, Нечунки бор Ферузға меҳру жамолинг муддао. Шод ўлғил, эй маҳзун кўнгул, ou кеча дилдоринг келур... Шод ўлғил, эй маҳзун кўнгул, ou кеча дилдоринг келур, Ширин такаллум, гулбадан, лаъли шакарборинг келур. Соз айла айш асбобини, очғил тараб абвобини, Рухсори оламтобини очиб севар ёринг келур. Лаълин қилиб мў’жизбаён, бермакка умри жовидон, Юз нав’ меҳр айлаб аён, жонбахш гуфторинг келур. Ҳижрони ичра борҳо тортар эдинг ранжу ано, Бу дам тутуб расми вафо шўхи ситамкоринг келур. Маҳзун қилиб ағёрни, шод этгали сен зорни, Тарк айлабон озорни, ёри вафодоринг келур. Кўнглига ноланг бир саҳар таъсир қилмишдур магар, Ширин дудоқу сиймбар, фархунда дийдоринг келур. Ферузбахт ўлғил мудом, эт нўши ишрат бирла жом, Андоқки сарви хушхиром, озода рафторинг келур. Соқиё, тут манга карам жомин... Соқиё, тут манга карам жомин, Тўлдуруб васли роҳи гулфомин. Ранги бўлсун ақиқдин рангин, Таъми—оби ҳаётдин ширин. Жон топиб лаззатидин онинг қут, Дилкушо бўлсун ўйлаким ёқут. Май дема они шарбати жон де, Шарбати жон де, лаъли жонон де. Лаб-балаб айлай они пайдар-пай, Бирла чиқсун бошимға базм аро май. Ки фироқ ичра зормен асру, Муддатидур, хуммормен асру. Токи нўш айлаб они мастона, Бошлайин беҳудона афсона. Бошима не келибдурур бир-бир, Хома бирла борин қилай таҳрир. Гаҳ ёзиб ҳажру дард ила аламин, Гаҳ битай ёри бевафо ситамин. Гаҳ фалак иякидин шикоят этай, Ҳақгаки, шукри бениҳоят этай. Бу сифат сўзлар айлабон ҳоли, Кўнглум айлай малолдин холи. Ваҳ, на хуш кун эди замоне висол. Хуш кечиб базми васл аро моҳу сол. Ёрима бахтдек бўлуб ҳамдам, Доим иқболдек эдим маҳрам. Кўнглум эрди висолидин гулшан, Кўзум эрди жамолидин равшан. Жон топиб лаълннинг зилоли била, Шод эдим жонфизо мақоли била. Кўрмак ила кўнгулда сурур, Жон топар эрди суҳбатида ҳузур. Кўзи қатлимға айласа имо, Лаъли жонбахши эди Масиҳосо. Мижаси жонима ўн отса равон, Кўксим айлар эдпм ул ўқға нишон. Кўрубон қошини нечукким «нун», Қаддим айлар эдим қошида нигун. Ёнима келса ул қади шамшод, Равза тўбисин этмас эрдим йод. Сунбул зулфин эслабон ҳар дам, Даҳр андуҳидин эдим бегам. Анбарин ҳолини кўруб ҳар ён, Соғинур эрдим ани нуқтаи жон. Тишин инжу хаёл этар эрдим, Лабини фаҳми бол этар эрдим. Оғзиким бор эди хат ичра ниҳон, Зулмат ичра бу чашмаи ҳайвон. Гоҳ зоҳири такаллум айлар эди, Гоҳ пинҳон табассум айлар эди. Дўстим эрди зоҳиру пинҳон, Гўй ман жисм эрдиму ул жон. Кечаю кундуз ичра бир соат, Мансизин йўқ эди онга тоқат. Гаҳ солиб гул киби узориға кўз, Гаҳ ниҳони дебон қулоқиға сўз. Сийпабон гаҳ кумуш баданни, Ўпубон гаҳ шаккари даҳанни. Дер эдим:—Пайкаринг эрур сиймин! Дер эди: —Бу сўзунг эмастур чин! Дер эдим:—Бордурур лабннг чун қанд! Дер эди: — Килма қандға моманд! Дер эдим: — Оразингму ёки қуёш? Дер эди: — Кунда бормудур кўзу қош? Дер эдим:—Кўзлариғгму оҳуни Чин? Дер эди:—Онда борму зулм ила кин. Дер эдим: — Қоматингму сарви равон? Дер эди: — Сендадурму жилва аён? Дер эдим: — Кокилингмудур печон? Дер эди: —Ганжи ҳуснум узра илон! Дер эдим:—Юз узра тушубму нуқат? Дер эди:—Хол эрур сўз этма ғалат! Дер эдим:—Қошларинг эрурму ҳилол? Дер эди:—Ул бўлурму зеби жамол? Дер эдим:—Тишларингмудур инжу? Дер эди: — Онча соф эмас лў’лу! Дер эдим:—Лабларинг эрур кавсар! Дер эди:—Онда йўқ сафодин асар! Дер эдим:—Сан паримусан, эй жон? Дер эди:—Ман парисифат инсон! Дер эдим:—Ҳурдек эрурсан хўб! Дер эди:—Манча ул эмас маргуб! Айлар эрдим ман ондин онча савол, Берур эрди жавобин ул филҳол. Дер эди:—Сансан ошиқи зорим, Даҳр аро сандин ўзга йўқ ёрим. Кўзи гар борса уйқуға ногоҳ, Ишқидин тортибон ман ўтлуғ оҳ. Булбулосо чекиб навою фиғон, Бул ҳусниға бор эдим ҳайрон. Лабидин бўса айлаб оҳиста, Топар эрдим фарах мани хаста. Рашкдин субҳ этиб яқосини чок, Тузмас эрди бу базмима афлок. Бу сифат ёри меҳрини афзун, Кўрубон зулм фош этиб гардун. Мани охир ул ойдин этти йироқ, Солди жонимға доғи дарди фироқ. Зори жонинга зулм кўрди раво, Мани ул ёр жондин этди жудо. Мани дилдори меҳрибонимдин, Ойириб ўт чиқорди жонимдин. Чун менинг будим этти чарх нобуд, Ҳар неча куйсам эмди йўқтур суд. Кўнглум ар топмаса висол ила баҳр, Не карах бўлмоқи маконни шаҳр? Қади гар бўлмас эрса жилванамо, Сарвни найлайин мани шайдо? Юзи бўлмас эса манга манзур, Не керак мардум кўзум аро нур? Қулоқим гар сўзин эшитмас эса, Нетайин сўз агар Масиҳ деса? Топа олмас эсам лабидин ком, Комим эрмастурур мани гулфом Юзидин апру найлайин гулни, Зулфи атридин айру сунбулни? Кўзи жонимга бўлмаса офат, Найлайин умрима тилаб муҳлат? Кўпи бўлмас эса манга маскан, Найлабон не қилай беҳиштни ман? Етмаса васлидин кўнгулга сурур, Не қилай ҳамдамим агар эса ҳур? Сўрмаса ёр ҳоли зоримни, Ҳажрида жони беқароримни. Не кечар фурқати аро манга ҳол, Билмас эрса гар ул пари тимсол. Бедилим йўқму деб ва ёхуд бор, Хабаре тутмас агар дилдор. Мани маҳзунин ул қади шамшод, Айламас эрса ошиқим деб йод. Кечуруб ман фироқ аро айём, Топса агёр базми васлида ком. Бўлубон манга заҳри ҳажр насиб, Шарбати васлин этса нўш рақиб. Ютубон ман лаби фироқида қон, Бўлса ағёр базм аро хандон. Ман бўлуб ишқи бирла афсона, Шод эса суҳбатида бегона. Бу сифат бўлса ёр ёт манга Не керак даҳр аро ҳаёт манга. Дилбарим гар бу нав’ қилса жафо, Манга даркор эмас ҳаёт асло. Васл субҳи гар ўлмаса умид, Не қилай умрни тилаб жовид. Оҳким, жавр этиб баҳри дани Солди охир жудолик ичра мани. Эмди бор кўнглум ичра не тоқат, Жисми беморим ичра не қувват. На оёқда юрур мажолим бор, Сайр этиб ўлтурур на ҳолим бор. На манга мунглашурға бир маҳрам! На манга йиғлашурға бир ҳамдам! На манга бор жаҳонда бир ғамхор, То онга дардим айласам изҳор! Кимниким ўзга дўст билсам ман, Жони зоримға ул бўлуб душман. Айлабон ҳар тарафга наззора, Дардима ҳеч топмайин чора. Бир макон ичра ўлтуруб танҳо, Йиғламоқдур ишим сабоҳу масо. Гоҳ-гоҳи қўлумға олиб руд, Тузубон ҳар дам ошиқона суруд. Рост оҳанглик қилиб оғоз, Бўлуб ушшоқдек наво пардоз. Ўтлуғ абётлар ўқуб мани зор, Чиқориб кўкка оҳи оташбор. Дерман: Эй чарх, бу нечук ойин, Сангаким, бу сифат қилурсан кин. Ким, менинг ёри меҳрибонимни, Ойириб ёқдинг ўтга жонимни. Бевафолиғ русумини туздинг, Манга бу пав’ зулм кўргуздинг. Фалаки кажраво ситамкоро, Нега қилғунг манга бу нав’ жафо? Қаро дедимму орази олинг? Оқ дедимму юзингдаги ходинг? Yo бу сўзлар санга эса таъриф, Ман доғи бу сифат қилиб тавсиф. Сани дей бир ажуза маккора, Ҳолинг оқдур, вале юзунг қора. Айбпарварсан, ҳунари душдган, Доимо макру ҳийладур санга фан. Ким севар ёри бирла хамогуш, Бир замон бўлса тарк ўлуб санга хуга. Кўргузуб турфа беҳаёлиқлар, Ўрта ерга солиб жудолиқлар. Кўнглига еткуруб туман озор, Қилғунг охир фироқ аро ани зор. Кўзидин ўчса тонгғача уйқу, Сан эмассан онинг учун қайғу. Турфа бераҳм эрурсан золим, Ким илкингдин ўлмади солим. Бир киши йўқки мандин истифсор, Айлабон дегали на ҳолинг бор. Турфароқ буки ул ҳужаста ниҳод, Ақлу ҳушидши айлаган барбод. Эшитиб мунча оҳу фарёдпм, Ошиқлик деб бир анламас йодим. Мунча ҳам бевафолиқ ўлғайму? Бу сифат пуржафолиқ ўлғайму? Аввал дўстлуғлар айлаб фош, Сўнгра тузмак недур бу нав’ маош? Бурун айлаб вафою меҳр шиор, Сўнгра қиллюқ педур бу нав’ мадор? Кўнглум айлаб бурун висол ила шод, Сўнг недур мунча жонима бедод? Собиқан айлаб аҳд ила паймон, Киши бўлгайму сўнгра офатижон. Эй кўнгул, ҳақга шукр айлаю бас, Сўз узатмоқ бу нав’ яхши эмас. Килмағил чарх жавридин шиква, Ер ҳам бевафо деб этма гила. Бошингга не келур ниҳону аён, Кисмати ҳақдин ўзга қилма гумон. Тангри қилғон эса неким тақдир, Бера олмас киши анга тағйир. Бир қаддин кўрки ўт сочиб ҳар ён, Раддин қичқуруб бўлуб нолон. Ул доғи беқарор ўйлаки сен, Ишқ аро доимо зору танҳо мен. Ишқ бир ўтдурур, нечукким барқ, Айламас шоҳ била гадоки фарқ. Тушса ондин кўнгулга бир учқун. Куйдуруб бошига солур қаро кун. Ишқ аро гарчи сабр эрур мушкул, Сен они пеша айлагил, эй дил. Бўлубон сазми васл аро Феруз, Тун кунинг бўлсун ийд ила наврўз. Ёр ила нўш этиб майи гулфом, Санга шояд муяссар ўлғай ком. Айлабон илтифотлар, жонон, Сургайсан то абадгача даврон. Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади... Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади, Сарву гулға қадду рухсорни намудор айлади, Сарв қаддиға эгиб бош қуллуқ изҳор айлади, Гул юзин суртуб пойиға ўзини хор айлади, Рашк тиғи жой ила кўнгулни афгор айлади. Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Гар нафас қилгач назора ул қуёш рухсорга, Жон кўнглум қолди ишқи ранжидин озорға, Айласам жоним фидо боқмай ман беморга, Ҳар нафасда кўргузур юз илтифот ағёрға, Айламас бир раҳме зоҳир ман ғарибу зорға, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Жонфизо лаълин такаллумга оюрса ногаҳон, Ҳар каломидин топар ўлган бадан руҳи равон, Гўйиё улдур бу даврон нчра Исойи замон Ким, киши кўрмайдур андоқ маҳваши ширин забон, Айб қилманг, истаб они, айласам оҳу фиғон, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Хўб эмастур қадди тў’би қомати рафторича, Дилкаш эрмас равзаи ризвон юзи гулзорича, Йўқтурур хуршид нури жабҳаи анворича, Сунбул эрмас атрпарвар зулфи анбарборича, Тонг эмас, васлин талаб қилсам агар жон борича, Дўстлар, ул дилрабо ҳақи мани зор айлади. Оҳким, тарки муҳаббат айлабон ул дилрабо, Нотавон жонимға кўрди ҳажр андуҳин раво, Мунча ҳам бўлғойму бир бедилға қилмоқлик жафо, Дилраболиғ расмида аввал қилиб меҳру вафо, Сўнгра қилди меҳнат ҳижрони бирла мубтало, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Ул қуёшдин айру бир зарра қарорим қолмадн, Ақлу ҳушим кетди-ю, сабр-ихтиёрим қолмадн, Дарди ҳижрон чеккали танда мадорим қолмади, Васл учун айлаб гадолиқ нангу орим қолмади, Йиғламоқдин ўзга ҳажр ичра шиорим қолмади, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Ишқ мулкида эдим Ферузбахту комкор, Амрима маъмур эрди неча шўхи гулузор, Лекин они кўргач ўлдум бандаси беихтиёр, Қолмайин кўнглум аро бир заррача сабру қарор, Ақл ила ҳушу хирадни қилди мандин беқарор, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айладн. Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг... Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг, Меҳрдек оразининг нуру зиёсини кўрунг, Нутқи жонбахшу лаби руҳафзоснни кўрунг, Отғоли ғамза ўқин қошлари ёсини кўрунг, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Оразидин олиб ул меҳру жаҳонтоб ниқоб, Зеб учун кўзга чекиб сурма, уруб юзга гулоб, Кўзлари фитнасидин қилғоли оламни хароб, Юзи ўти била айларга жигарларни кабоб, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Гул хижил боғ аро онинг гул рухсоридин, Сарупо дар гул эрур қомати рафторидин, Лол эрур қумрию булбул лаби гуфторидин, Синди шаккарга баҳо лаъли шаккарборидин, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосинн кўрунг. Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Жон олур ҳар боқиши бирла қаро кўзгинаси, Тоза жон ҳам берур элга шаккарин сўзгинаси, Коши ё, киприки ўқ, офатижон юзгинаси, Фитнагар чобук худройи эрур ўзгинаси, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Кўз юмуб ноз ила гоҳи чекибон хомёза, Кош қоқиб гаҳ қилибон жилваи беандоза, Ўзига ҳар дам этиб ғамза фунуни тоза, Килди ошиқлиғим олам элига овоза, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Жилваи қоматиға туъбини ризвон банда, Мутабассим лабиға ғунчаи хандон банда, Икки шаҳло кўзиға наргиси фаттон банда, Орази меҳриға хуршиди дурахшон банда, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Токи ул шўх ғами ишқиға дучор ўлдум, Дам-бадам дарди бало хайли била ёр ўлдум, Кокили домига побасти гирифтор ўлдум, Талаб васлида Феруз киби зор ўлдум, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адоспни кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосинн кўрунг. Ёраб, иш субҳу масо журм ила исёндур манга... Ёраб, иш субҳу масо журм ила исёндур манга, Ики кўзум ушбу ғусса бирла гирёндур манга. Бошлағил тавфиқ ила роҳи ҳидоят сориға Ким, кўнгул ҳар дам залолат бирла жавлондур манга. Ман аён қилмоқ санга лозим эмасдур ҳар нафас, Ким санга бордур намоён неки пинҳондур манга. Сен агар лутфу инояту карам анласанг, Жумлайи мушкул ики оламда осондур манга. Афу ҳажридин бир қатра эҳсон айлагил, Ким ҳамиша журм ила исён фаровондур манга. Маърифатнинг жонибиға бошла йўлким борҳо, Жаҳл сори хотири афкор жўёндур манга. Қил ато бир журъаи фазлинг билаким, Ферузинг, Субҳ ила шом орзу дарёи ғуфрондур манга. Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо... Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо, Тафаккур айлабон зотинг, қила олмас хирад пайдо. Не ҳикматдурки, гулдек юз ато бир кимсага айлаб, Бировда булбулосо оҳу афғон беадад пайдо. Қачон ҳамдингга гўё айлагум тилни мане бекас, Манга гар бўлмаса алтофи фазлингдин мадад пайдо. Бу ҳам бор қудрату сунъинг тасдиқига бир бурҳон Ки, қилдинг бу тўққуз қат осмонни беамад пайдо. Нечук мақбуллиғ топғусидур аҳли жаҳон аро, Ул одамким, онга қаҳринг соридин бўлса рад пайдо. Бориси хоҳиши тақдиринг ила бўлғуси мавжуд, Неким гар бандадин оламда бўлса неку бад пайдо. Топар кавнайи ичра мақсад ила комини Феруз, Иноётинг била бўлса анга гар маснад пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Muhammad Раҳимхон Феруз). Downloaded from uzbekai.com.