Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг... Muhammad Раҳимхон Феруз Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг, Фаҳми хирадин айлади мандин жудо қошу кўзунг, Жонимни олди айлабон нозу адо қошу кўзунг, Ваҳ не балодур билмадим, эй дилрабо, қошу кўзунг Ким, бир назарда солди ўт жоним аро қошу кўзунг. Ҳам Хизри хаттинг дилкушо, бордур масиҳоний сўзунг, Ҳам кўзу қошинг қотили жонбахга эрур, рангин сўзунг, Ҳам беқарор ўлғон кўнгулларга берур таскин сўзунг, Ҳам юз ўлукни тиргузур лаълинг аро ширин сўзунг, Ҳам минг тирикни ўлтурур айлаб жафо қошу кўзунг. Тун-кун сўроғинг айлабон истаб муалло манзилинг, Кўргач мусаффо оразинг, бўлдум асири бедилинг, Жону кўнгул бетоб эрур сўрмоқ тилаб ширин лабинг, Олди карори тоқатим оқ сийнаю нозик белинг, Солди қаро кун бошима икки қаро қошу кўзунг. Боқгоч кўз ила қошинга, бўлдум асир, эй нўшлаб, Жоним ёқар ошиқ ўти, қошу кўзунг бўлди сабаб, Эмди фиғонлар айлабон ҳижронинг ичра рўзу шаб, Қошу кўзунг бедодидин дод айласам эрмас ажаб, Ким, не жафолар қилмади охир манго қошу кўзунг. Фаррух юзунг ҳусн авжининг бордур моҳитобопиким, Ханлинг эрур маҳбублар, сансан алар султониким, Манким таманно айламак, сан шўх бепарвониким, Йўқтур манга ишқинг аро юрмак тирик имкониким, Жонимни ё қадду юзунг олғуси ё қошу кўзунг. Ҳусн аҳли шоҳисан, эрур мулкунг малоҳат кишвари, Икки кўзунг жоду эрур, қошинг аларнинг ханжари, Мажнундек ўлди кўргач, ул ҳуснинг жаҳон донолари, Ман зори ҳайронинг нечук девона бўлмай, эй пари Ким, ақлу ҳушим айлади мандин жудо қошу кўзунг. Истаб висолинг базмини, эй хўбларнинг аҳсани, Иқболи Ферузинг киби кўб жустужў айлаб сани, Кўргач юзунг ишқ ўтига кўпди вужуди хирмани, Ширин лабингдин Огаҳий жисмиға жон берким, ани, Ўлтурди бир имо қилиб боқғоч қиё қошу кўзунг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_жилвагар_бо%E2%80%98lg%E2%80%98och_ко%E2%80%98zum_оллида_то_қошу_ко%E2%80%98zung.... Downloaded from uzbekai.com.