Бир пари тушда манга ораз намоён айлади... Muhammad Раҳимхон Феруз Бир пари тушда манга ораз намоён айлади, Кўргач-ўқ, ҳушу хирад мулкини вайрон айлади. Ғамзаю нозу тағофул бирла имо айлабон, Кўзлари жонимни олиб қасди имон айлади. Оташин гул баргини элтиб лаби хандонига, Жон ила кўнглумни рашк ўтига сўзон айлади. Зулфи мушкини юзи узра паришон айлабон, Кўзларимни тийра, кўнглумни паришон айлади. Чунки рухсори жаҳонтобин кўз очтим кўргали, Орази меҳрин ниқоб остида пинҳон айлади. Сийнаси узра кўруб гулгун кабоси чокини, Гулшан ичра гул дағи чоки гирибон айлади. Сесканиб уйғондим эрса, топмадим ондин асар, Ушбу туш Мажиун киби ақлимни ҳайрон айлади. Yo раб, уйғоқлиқда рўзи қил висоли давлатин Ким, мани ошифта бир гул юзли жонон айлади. Мумкин ўлғайму висоли ичра бир кун шодлиғ, Бўйлаким Ферузни ҳажрида гирён айлади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_пари_тушда_манга_ораз_намоён_айлади.... Downloaded from uzbekai.com.