Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста... Muhammad Раҳимхон Феруз Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста, Ютар эрдим лаби фикрида қон оҳиста-оҳиста, Бу ҳолимдин топиб бу кун нишон оҳиста-оҳиста, Манга раҳм айлаб ул ширин забон оҳиста-оҳиста, Етушти бошим узра ногаҳон оҳиста-оҳиста. Шаби ҳижронда айлаб дарду меҳнат кулбасин маскан, Сочар эрдим сиришким донасин ҳар сори юз хирман, Бу ҳол ичра тараҳҳум кўргузуб ул дилбари пурфан, Фироқида қорорғоҳ кўзларимни айлади равшан, Очиб рухсораи хуршидсон оҳиста-оҳиста. Қудуми интизорида бўлуб тонг отгуча бедор, Чекиб ҳар дамда гардун сори юз минг оҳи оташбор, Бўлуб ғам тиғи бирла сарбасар жону таним афгор, Эдим ҳижрони дарди шиддатидин ўлгудек бемор, Етушти васлидин суҳбат равон оҳиста-оҳиста. Миниб рахшиға букун ман сори атфи инон айлаб, Шитоб ичра арақни гул уза шабнам фишон айлаб, Келиб базмим қудуми бирла гулзори жикон айлаб, Масиҳо мў’жизин жонбахши лаълидин аён айлаб, Ўлук жисмимга берди тоза жон оҳиста-оҳиста. Русуми дилраболиғ кўргузуб гул юзли жононим, Билиб ҳижрон ўти куйдурганни бошдин-оёқ жоним, Кўруб раҳм айлабон жисми низору чашми гирёним, Сўруб дилдорлиғ расми била ҳоли паришоним, Қилиб ошино дилбарлик аён оҳиста-оҳиста. Тараҳҳум кўзгузуб ҳар дам фузун аъдоди имкондин, Табассум айлабон юз ишва бирла лаъли хандондин, Такаллум бошлабон ҳар лафзни айлаб чучук жондин, Деди:«—Эй ошиқи зорим малоли дарди ҳижрондин, Бўлубсан асру зору нотавон оҳиста-оҳиста» Майи лаълимни дардингга даво айларга келмишман, Замирингда не эрса муддао айларга келмишман, Неким расму муҳаббатдур, санго айларга келмишман, Бу дам васлим била коминг раво айларга келмишман, Мақомингға бори элдин ниҳон оҳиста-оҳиста. Қилиб тун-кун висолим базмиға етмакни андиша, Уруб Фарҳод янглиғ ранжу меҳнат тоғиға теша, Қилиб ишқимда кўнглунгни мусаффо, ўйлаким, шиша, Неча кун дарди ҳижроним аро сабр айладинг пеша, Бўл эмди васлим ичра шодмон оҳиста-оҳиста. Эди ҳижрон аро мақсудинг ўпмак борҳо лаълим, Қучуб нозик белим кўнглунгга сўрмоқ муддао лаълим, Бугун коминг не эрса қилғуси они раво лаълим, Агар истарсан ўпмакликни, энг жонфизо лаълим, Қучарсан, қуч белим, энгу миён оҳиста-оҳиста. Манга иқбол янглиғ бўлди чун ул ҳамдаму ҳамдаст, Оёқинг ўпкали ман оллида туфроқға бўлдум паст, Талаттуф бирла ул лаълин лабимга айлади пайваст, Ман ўлдум ёр лаъли бодаси бирла бўлуб сармаст, Фироқи ранжидин топтим омон оҳиста-оҳиста. Кўзумдин оқизиб ашкни ҳижрон ичра сув янглиғ, Бўлуб оби равон ондин аён ҳар сори жў янглиғ, Риёзат тортибон айлаб танин заъф ичра му янглиғ, Киши гар содиқ эрса ишқ аро васл ичра бу янглиғ, Бўлур Ферузбахту комрон оҳиста-оҳиста. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чекиб_ҳижронда_ранжи_бекарон_оҳиста-оҳиста.... Downloaded from uzbekai.com.