Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг... Muhammad Раҳимхон Феруз Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг, Нотавон кўнглум туганмас ғамға дучор айладинг. Солибон айру малаксиймо ҳабибимдин мани, Ғулсурат девсийратлар била ёр айладинг. Васл ила бир дам хуш этмай хотири ношодими, Доимо дарду фироқу ғам аро зор айладинг. Ҳажр тиғидин қилиб жисмимнн сартосар яро, Жони зоримии машаққат бирла афгор айладинг. Давлатп васлин муяссар айлабон ағёрга, Меҳнату ҳажриға кўнглумни сазовор айладинг. Бир йўли айланмайин Ферузнинг коми била, Эй фалак, нетдим сани, душманлиғ изҳор айладинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_фалак%2C_нетдим_сани%2C_дуншанлиг%E2%80%98_изҳор_айладинг.... Downloaded from uzbekai.com.