Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур... Muhammad Раҳимхон Феруз Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур? Сарвқаду гулпираҳан, ғунча даҳоним қайдадур? Бир қиё боқмоқ била ақлимни торож айлаган Ул парирухсор, мужгони синоним қайдадур? Чиқти жоним фурқатида гул юзин кўрмай анинг, Жон берурға лаълидин Исо нишоним қайдадур? Кечаю кундуз фироқпда ўлар ҳолатдаман, Айтинг, эй аҳбоблар, жисм ичра жоним қайдадур? Оҳу нолам чархфарсодур юзи ҳижронида, Билмадимким, боиси оҳу фиғоним қайдадур? Белу оғзи йоди бирла кўзларим гирён этиб, Ошкоро анлаган дарди ниҳоним қайдадур? Васли бирла шод этиб ағёрларни ҳар кеча, Байтулаҳзонимға бўлмай меҳмоним қайдадур? Топмадим ул гул висолидин хабар Феруздек, Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_сабо%2C_бергил_хабар%2C_оромижоним_қайдадур.... Downloaded from uzbekai.com.