Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона... Muhammad Раҳимхон Феруз Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона, Бўлур шамъи руҳиға жон қуши парвона-парвона. Тутуб зуҳду вара’ таркини кирдим дайр аро бу тун Кетур, соқий, манга эмди тўла паймона-паймона. Қилур жавру ситам, қилмас тараҳҳум ман ҳазинға Десам рози дилимни бошиға айлопа-айлона. Бориб ағёр базмиға, ичиб ишрат майин тун-кун, Мени ҳижронда айлаб ғам билан ҳамхона-ҳамхона. Қилиб пинҳон юзин ман зори ҳайрондин паризодим, Фироқида мени қилди ажаб девона-девона. Ҳавас айларсан, эй дил, ишқ дашти сайрини қилмон Кечиб бошдин, қадам қўймоқ керак мардона-мардона. Қилиб зоҳир букун лутфу карам, Феруз, дилдоринг Келур коминг раво қилмоқ учун саллона-саллона. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гулистон_ичра_ул_дилбар_келур_мастона-мастона.... Downloaded from uzbekai.com.