Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг... Muhammad Раҳимхон Феруз Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг, Ою қуёшға ўхшамас ҳаргиз мусаффо оразинг, Кўрган киши ақлин қилур ҳайрону шайдо оразинг, Жонбахш лаълинг узра хат то қилди пайдо оразинг, Жам’ айлади хуршид уза Хизру Масиҳо оразинг. Бир тун менинг кулбамға, эй маҳваш, карам рахшини сур, Очиб узорингни қаро шомиға равшанлиғ етур Ким, сандин эҳсону карам зоҳир бўлур вақтида кўр, Ойдек юзунг маҳжурлар шоми ғамини ёрутур, Партав менинг шомимға ҳам солғойму, оё, оразинг. Лутф айлабон ман зорға, эй сарвқадди маҳлиқо, Кўпғил қадам кулбам аро очиб узори дилкушо, Токи чекарман оразинг кўрмак тилаб ранжу ано, Жонинг учун раҳм айлабон кўргуз юзунгким ҳажр аро, Жонингға етдим айлабон кўрмак таманно оразинг. То ишқинг ичра эй пари, девонаи зор ўлмушам, Ҳажрингда ғам тирноғидин аъзойи бир-бир юлмушам, Гулдек узорингни тилаб гулбарги янглиғ сўлмушам, Рози ўлумга оразинг ҳажри ғамидин бўлмушам, Ўлтур мани ё тиғ ила, кўргуз манга ё оразинг. Қат’ этгали юз урмушам то фурқатинг тоғу тузин, Олмон қулоғимға ғаминг таркида носиҳлар сўзин, Майл этмагум гар хўблар ҳар неча арз этса ўзин, Кўз солмағум жаннат аро ғилмону ҳур очса юзин Ким, максадим кўюнг аро қилмоқ тамошо оразинг. Ҳаргиз зулмат йўли сори ғайрат била юз урмамиш, Гулзору кўюнг сайриға саъй ила маркаб сурмамиш, Ўзни тамошойн қаду рухсоринга еткурмамиш, Зоҳид тилар жаннат, гули сарвдин магарким кўрмамиш, Лутф ичра зебо қоматинг, ҳусн ичра якто оразинг. Ферузнинг арзи будур сан хўблар шоҳигаким, Бўлма сабаб жавр айлабон ҳар дам онинг оҳиғаким, Бир лутф ила таскин етур фарёду жонкоҳигаким, Ишқинг ўтиға кўнгуси, раҳм айла Огаҳийгаким, Токим кўрубдур бир назар ул зори шаидо оразинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қилмиш_азалда_сун%E2%80%99и_ҳақ_ҳусн_ичра_якто_оразинг.... Downloaded from uzbekai.com.