Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро... Muhammad Раҳимхон Феруз Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро. Бошдин оёқи бор экан меҳру вафо, нозу адо. Чиқса фалакка ҳар саҳар оҳу фиғоним, не ажаб, Айлар фузунроқ ҳар кеча ул ой менга жавру жафо. Билмон, не офат эрди ул бўлғоч назарга жилвагар, Ақлу хирад, ислому дин ўлди бори мендин жудо. Жонинг учун ҳар дам манга кўргуз тараҳҳум, эй пари Ким, сабру тоқат қолмади жавринг чекиб субҳу масо. Ойдек юзунгнинг партави тушсун каро кулбамға ҳам, Кўйғил қадам, эй маҳлиқо, очиб узори дилкушо. Не суд, толе’ бўлса гар юз ою кун, ҳар субҳу шом, Нечунки бор Ферузға меҳру жамолинг муддао. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Рухсорин_очиб_бир_пари_келди_бу_тун_базмим_аро.... Downloaded from uzbekai.com.