Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади... Muhammad Раҳимхон Феруз Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади, Сарву гулға қадду рухсорни намудор айлади, Сарв қаддиға эгиб бош қуллуқ изҳор айлади, Гул юзин суртуб пойиға ўзини хор айлади, Рашк тиғи жой ила кўнгулни афгор айлади. Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Гар нафас қилгач назора ул қуёш рухсорга, Жон кўнглум қолди ишқи ранжидин озорға, Айласам жоним фидо боқмай ман беморга, Ҳар нафасда кўргузур юз илтифот ағёрға, Айламас бир раҳме зоҳир ман ғарибу зорға, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Жонфизо лаълин такаллумга оюрса ногаҳон, Ҳар каломидин топар ўлган бадан руҳи равон, Гўйиё улдур бу даврон нчра Исойи замон Ким, киши кўрмайдур андоқ маҳваши ширин забон, Айб қилманг, истаб они, айласам оҳу фиғон, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Хўб эмастур қадди тў’би қомати рафторича, Дилкаш эрмас равзаи ризвон юзи гулзорича, Йўқтурур хуршид нури жабҳаи анворича, Сунбул эрмас атрпарвар зулфи анбарборича, Тонг эмас, васлин талаб қилсам агар жон борича, Дўстлар, ул дилрабо ҳақи мани зор айлади. Оҳким, тарки муҳаббат айлабон ул дилрабо, Нотавон жонимға кўрди ҳажр андуҳин раво, Мунча ҳам бўлғойму бир бедилға қилмоқлик жафо, Дилраболиғ расмида аввал қилиб меҳру вафо, Сўнгра қилди меҳнат ҳижрони бирла мубтало, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Ул қуёшдин айру бир зарра қарорим қолмадн, Ақлу ҳушим кетди-ю, сабр-ихтиёрим қолмадн, Дарди ҳижрон чеккали танда мадорим қолмади, Васл учун айлаб гадолиқ нангу орим қолмади, Йиғламоқдин ўзга ҳажр ичра шиорим қолмади, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади. Ишқ мулкида эдим Ферузбахту комкор, Амрима маъмур эрди неча шўхи гулузор, Лекин они кўргач ўлдум бандаси беихтиёр, Қолмайин кўнглум аро бир заррача сабру қарор, Ақл ила ҳушу хирадни қилди мандин беқарор, Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айладн. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Субҳким%2C_ул_сарви_гулро%E2%80%98x_сайри_гулзор_айлади.... Downloaded from uzbekai.com.