Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг... Muhammad Раҳимхон Феруз Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг, Меҳрдек оразининг нуру зиёсини кўрунг, Нутқи жонбахшу лаби руҳафзоснни кўрунг, Отғоли ғамза ўқин қошлари ёсини кўрунг, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Оразидин олиб ул меҳру жаҳонтоб ниқоб, Зеб учун кўзга чекиб сурма, уруб юзга гулоб, Кўзлари фитнасидин қилғоли оламни хароб, Юзи ўти била айларга жигарларни кабоб, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Гул хижил боғ аро онинг гул рухсоридин, Сарупо дар гул эрур қомати рафторидин, Лол эрур қумрию булбул лаби гуфторидин, Синди шаккарга баҳо лаъли шаккарборидин, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосинн кўрунг. Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Жон олур ҳар боқиши бирла қаро кўзгинаси, Тоза жон ҳам берур элга шаккарин сўзгинаси, Коши ё, киприки ўқ, офатижон юзгинаси, Фитнагар чобук худройи эрур ўзгинаси, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Кўз юмуб ноз ила гоҳи чекибон хомёза, Кош қоқиб гаҳ қилибон жилваи беандоза, Ўзига ҳар дам этиб ғамза фунуни тоза, Килди ошиқлиғим олам элига овоза, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Жилваи қоматиға туъбини ризвон банда, Мутабассим лабиға ғунчаи хандон банда, Икки шаҳло кўзиға наргиси фаттон банда, Орази меҳриға хуршиди дурахшон банда, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг. Токи ул шўх ғами ишқиға дучор ўлдум, Дам-бадам дарди бало хайли била ёр ўлдум, Кокили домига побасти гирифтор ўлдум, Талаб васлида Феруз киби зор ўлдум, Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адоспни кўрунг, Жонима ҳар нафас озору жафосинн кўрунг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_пари_эгнида_гулранг_либосини_ко%E2%80%98rung.... Downloaded from uzbekai.com.