Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо... Muhammad Раҳимхон Феруз Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо, Тафаккур айлабон зотинг, қила олмас хирад пайдо. Не ҳикматдурки, гулдек юз ато бир кимсага айлаб, Бировда булбулосо оҳу афғон беадад пайдо. Қачон ҳамдингга гўё айлагум тилни мане бекас, Манга гар бўлмаса алтофи фазлингдин мадад пайдо. Бу ҳам бор қудрату сунъинг тасдиқига бир бурҳон Ки, қилдинг бу тўққуз қат осмонни беамад пайдо. Нечук мақбуллиғ топғусидур аҳли жаҳон аро, Ул одамким, онга қаҳринг соридин бўлса рад пайдо. Бориси хоҳиши тақдиринг ила бўлғуси мавжуд, Неким гар бандадин оламда бўлса неку бад пайдо. Топар кавнайи ичра мақсад ила комини Феруз, Иноётинг била бўлса анга гар маснад пайдо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зиҳи_бордур_зуҳурингг%E2%80%98a_азал_бирла_абад_пайдо.... Downloaded from uzbekai.com.