Muhammad Шайбоний Muhammad Шайбоний Ғазал 1 Қурдинг бари султонлар бу ийди қиёматни Мен нечаки тортармен, эй шайх, риёзатни. Эй ҳожийи мавлоно тингла, бу на ғавғодур Бу равзаи давлатдур, чол ийди саодатни. Бу ийди саодатда келди бари султонлар Жоми майи ишрат тут, ур табли башоратни. Кўрдинг бизи ийд ойи бетобмизу лоғар Зоҳид била суфийга қилди бу ишоратни. Айбу маю маъни на сўфий санга одатдур Май ичгилу инсон бўл, қўй сўфий бу одатни. Тасбеҳ ридосинда, эй шайхи маломатпўш Тут доми майи софий қўйгил бу аломатни Қад қоматинг эй мукрий Шайбонийга ҳеч боқмас Эй соқийи гулчеҳра кўрсат қаду қоматни. Ҳақ берди сарофрозий Шайбонийга кам тун кун Бош узра қўюбдур ул бу тожи ибодатни. 2 Дард ғам бечора кўнглум сори оқилди яна, Мени кўруб ишқ ўти боштин яна келди яна. Ғунчадек кўнглум ғам ҳижронидин қон боғлоди, Муждайи васлин эшитиб, кўнглум очилди яна. Ҳажр ўтинда нотавон жисмим фироқинг кечаси, Шамъдек боштин-аёқ фирқатда ёқилди яна Қезлоб эрдим ишқини элдину лекин найлайин, Ҳолатим Мажнун киби оламға ёйилди яна. Фирқат отидин еқилдим, ёр келди сўрғоли, Эй Шайбоний, ёр дардингға даво қилди яна. 3 Юзунгни кўрдум ул чортоқ ичинда, Очилмиш тоза гул ёпроқ ичинда. Табассум қилсанг ул ғунча лабингдин, Дегайсен бол томор қаймоқ ичинда. Неча кўзлодинг, эй раъно ғизолим, Мени ёндурмоғил авлоқ ичинда. Қарам қилғил, кел эмди, эй азизим, Утурғил дидайи муштоқ ичинда. Жаҳоннинг кўзи ҳаргиз кўрмиши йўқ„ На қилди лабларинг сўрмоқ ичинда. Кел эй соқий, юкунуб бир аёқ тут, Манго дилбар била қишлоқ ичинда. Манго жавр айладинг, эй бағри тошим, Кўнгулни соқломай дил тоқ ичинда. Мухолиф Вахшни қишлаб турурда, Туруш бермай турур турмоқ ичинда. Черикнинг гардини кўрмой қочиптур Масалдур:—Қул қочор ўрмоқ ичинда. Шайбонийға берибтур нусратин қақ, Қовуб мен хусрав(ни) чақмоқ ичинда. 4 Эй оқилон, эй оқилон, тарк эт, сен эмди бу жаҳон, Жон булбули парвоз этар манзилгоҳидур осмон. Бутхонани вайрон қилиб, майхона ободон қилиб, Гулхан эмасдур манзилинг, гулшан ҳавас қилғил равон- Барҳам уройин ақлу ҳуш, вайрон қилойин нафси хуш, Бегонани ошно қилиб, тун-кун кузайгил бахти хон. Қўнглум ғамин беғам қилиб, ҳақ дардини маҳрам қилиб- Бўлса жароҳат эм қилиб, бўлғил табиби меҳрибон. Тортиб Самарқанд лашкарин, юруб мўғул устига мен, Ислом тиғин тез этиб, барҳам уройин қолмоқон. Ислом мен-ислом мен, куффору куфри найласун, Куффор бехин кесойин, қолмосун андин ҳеч нишон. Шаҳбоз бўлди чингизи, семурғу анқо қойдадур. Мен-мен муҳитнинг жавҳари-жавҳарни билмас инсужон Эй қаҳрабо, маъмур этай кўп дурру маржонлар тўкуб. Эй дилбарнинг дарди била ўтқа ёнар мен ҳар замон. Шайбоний, сўзинг қисқа қил, юрур йўлингни рост қил, Тўти сўзи шаккар турур, мурдор қарға нокасон. Рубоий Гар бўлса киши қоши қароси бирла, Сўз яхши турур жигар яроси бирла, Зулфу юзи васфини битурман туну кун, Олтун варақ ичра кўз қароси бирла. Туюқ Суғд ичинда ўлтурурлар ёбулар Ёбуларнинг минган оти ёбулар Ёбуларнинг илгидин эл тинмади Yo булар бўлсин бу ерда ё булар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Muhammad Шайбоний). Downloaded from uzbekai.com.