Биҳамдиллоҳки, жононим мени масти нигоҳ этти... Муҳаммадниёз Нишотий Биҳамдиллоҳки, жононим мени масти нигоҳ этти, Кўзим боғин ниҳоли қоматига жилвагоҳ этти. Ўтуб ҳар ёнға юз минг шевау нозу адо бирла, Гаҳе кўргузди рухсорин, гаҳе илкин паноҳ этти. Юз узра донаи холин намудар айлобон қушдек, Кўнгулни мубталои ҳалқаи зулфи сиёҳ этти. Қуёшдек орази узра чу тўкти зулфи мушкинин, Қорартиб рўзгорим, ҳоли зоримни табоҳ этти. Паризоди эрам, ё ҳур деб тавсифи рухсорин, Жунундин телба кўнглум деди ҳазён иштибоҳ этти. Ажаб эрмас дамодам бўлса завқи сажда кўнглумға, Азал наққоши ул ой қоши ёсин саждагоҳ этти. Гадои хокисори хўблар гар бўлса тонг эрмас, Ул ойни лутфи иззу ҳусн элиға қиблагоҳ этти. Кулуб юз ноз ила ҳардам чиқиб қасридин ул маҳваш, Ҳамиша кору борим нолау афғону оҳ этти. Дилоромим ҳарими ноздин чиқғач адо бирла, Нишотий кўнглини айшу тарабдин ийдгоҳ этти. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Биҳамдиллоҳки%2C_жононим_мени_масти_нигоҳ_этти.... Downloaded from uzbekai.com.