Бўлди хоки тан қуюн ул сарви хуш рафторсиз... Муҳаммадниёз Нишотий Бўлди хоки тан қуюн ул сарви хуш рафторсиз, Бўлмағай оламда мендек бахти бархурдорсиз, Бир қуруғон нахлдек ким бўлса баргу борсиз, Навбаҳор айёми бўлмишман диёру ёрсиз, Булбул ўлғандек хазон фасли гулу гулзорсиз. Оҳ вовайлоки нега топмайин сўзу гудоз, Қумрилар хайлиғадур маскан ниҳоли сарви ноз, Гоҳ шам’ ўти била парвона бордур сарфароз, Гоҳ сарв узра, гаҳе гул узра булбул нағма соз, Ваҳки ман-ман гунгу лол ул сарви гулрухсорсиз. Нўш ишрат, неш меҳнат бирла бсрдур тавъамон, Ким баҳори васлға охир фироқ ўлди хазон, Вой ким бу дард қилди ғунчаи кўнглумни қон, Топмадим гулранг жоми бе хумор, эй боғбон, Ваҳки бу гулшан аро гул бутмас эрмиш хорсиз. Орази гар бўлмаса тушсун гулистонимға ўт, Гулшани кўйидин айру боғи ризвонимға ўт, Ғунчаи боғи жинондур доғи пинҳонимға ўт, Равза ашжори ўтундур гуллари жонимға ўт, Мумкин ўлса анда бу янглиғ дами дилдорсиз. Эйки кирдинг роҳи ишқа боқмағайсан соғу сўл, Ya’ни ҳарбир булҳавасдек сунмағил ҳар сори қўл, Кир Нишотийдек харобот ичра шоду, фориғ ўл, Аҳли зуҳд ичра Навоий топмади мақсадға йўл, Вақтингизни хуш тутунг, эй жам’, ким хумморсиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%98ldi_хоки_тан_қуюн_ул_сарви_хуш_рафторсиз.... Downloaded from uzbekai.com.