Ваҳ неча ақлу хирад тупроқиға паст бўлай... Муҳаммадниёз Нишотий Ваҳ неча ақлу хирад тупроқиға паст бўлай, Хайли ножинс била ҳамдаму ҳамдаст бўлай, Борайин дайри муғон аҳлиға пайваст бўлай, Топибон нашъаи май шери забардаст бўлай, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг, аҳбобки, лояқил ўлай, маст бўлай. Ҳодии роҳи мурод ўлмас экан ҳар гумроҳ, Бўлғуча савмааи зоҳид аро олий жоҳ, Бўлайин пири хароботға хоки даргоҳ, Ичиб илкидин анинг бўлмай ўзимдин огоҳ, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай. Пок ичиб дайри муғон ичра бўлай масту яланг, Ўйнайин баҳри майи ноб аро андоқки наҳанг, Лутф жомидин агар этса карам соқийи шанг, Сумурай ўйлаки қочсун кўрубон ном ила нанг, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки, лояқил ўлай, маст бўлай. Ҳуша келтургали ҳардам манга афсун қилманг, Демангиз панду менинг дардими афзун қилманг, Деманг афсонау афсун, манга қонун қилманг. Ташналабман мени жуз май била мамнун қилманг, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай. Айланг, эй ақлу хирад, ўзга тараф узра хиром, Кунжи майхона аро ман дағи айлаб ором, Қутулуб бир йўли сиздин бўлайин масти мудом, Қочинг, эй ор ила номус, кетинг нанг ила ном, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай. Дўстлар панд бу ким, жом ила май нўш қилинг, Ўзни билмасдек ичиб, шому саҳар жўш қилинг, Зуҳду тақви била тоатни фаромуш қилинг, Берибон жоми лаболаб мани мадҳуш қилинг, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай. Ақл неши била бошдин аёқ озор ўлдим, Ҳуш эли таънасидин ваҳки дилафкор ўлдим, Сабр зиндонида донишға гирифтор ўлдим, Борчадин зор Нишотий каби безор ўлдим, Тобакай риштаи дониш била побаст бўлай, Қўйинг аҳбобки лояқил ўлай, маст бўлай. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ваҳ_неча_ақлу_хирад_тупроқиг%E2%80%98a_паст_бо%E2%80%98lay.... Downloaded from uzbekai.com.