Ёраб, на хуш кун эрди сўрмақға арзи ҳолим... Муҳаммадниёз Нишотий Ёраб, на хуш кун эрди сўрмақға арзи ҳолим, Юз ишва бирла келди ул мушкбў ғазолим. Олди ниқоби гулгун гул юздин ул паризод, Кўргузди чеҳраи ол, даф’ айлади малолим. Ҳар бир куним эди ой, ҳар ой эрди бир йил, Ул зулфу юзни кўргач хуш бўлди моҳу солим. Дедимки: шоми ҳижрон тул эрди ҳам қоронғу, Дедики: кўзунг ойдин топтинг бу тун висолим. Кўрсатти юз назокат ул бел ила оғиздин. Бору йўқим фидоси ҳам садқа қийлу қолим. Ул қошу кўз, қаду зулф эрмиш ниҳоли раъно, Дарк айла яхши эй ақл десам ани ниҳолим. Ёндаштуруб жамолин меҳри фалакга деди: Инсоф қил, Нишотий, ул меҳр рў жамолим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёраб%2C_на_хуш_кун_эрди_со%E2%80%98rmaqg%E2%80%98a_арзи_ҳолим.... Downloaded from uzbekai.com.