Ёраб, нечук балодур бошимға шоми ҳижрон... Муҳаммадниёз Нишотий Ёраб, нечук балодур бошимға шоми ҳижрон, Не дардиға ниҳоят, не меҳнатиға поён. Не сабру, не қарорим, не ҳушу ихтиёрим, Не ёру, не диёрим, не жон манга, не жонон. Ҳар кунда бошқа ғавғо, ҳар тунда ўзга савдо, Не манзилу, не маъво, йўқтур маконим имкон. Меҳнатға даври пурфан кўнглимни қилди маъман, Бошимни этти маскан, ғам лашкариға даврон. Кўзимда ашки ҳасрат, кўнглимда хори ғурбат, Бошимға тушди кулфат, андоқ ёғорки борон. То солди ул суманбар жону дилимға ахгар, Оҳимни қилди сар-сар ашкимни этти тўфон. Пинҳон назардин ул моҳ, не мунису не ҳамроҳ, Дил сўзим оташин оҳ, ҳамсуҳбатимдур афғон. Ортиб balou шиддат, юз мунча бўлса меҳнат, Не ғам етурса накҳат ул зулфи анбарафшон. Тортиб фиғони ғулғул, ҳажрингда мисли булбул, Сенсиз кўзимга, эй гул, мужгони нишу пайкон. Лаълинг шаҳиди, эй дил, бўлмас кафанға мойил, Бас жисм узра ҳоил рангин кафан қизил қон. Очғонда доли зулфинг, еткач шамоли зулфинг, Қилди хаёли зулфинг торожи дину имон. Зулм этти чархи золим, қилди фузун малолим, Кўп мушкил ўлди ҳолим, ёраб, сан айла осон. Лутф айлабон бир они, боқғил буён ниҳони, Бўлсун Нишотий жони бошинга садқа, эй жон. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёраб%2C_нечук_балодур_бошимг%E2%80%98a_шоми_ҳижрон.... Downloaded from uzbekai.com.