Боғу бўстонда агар сарву агар шамшод эрур... Муҳаййир Боғу бўстонда агар сарву агар шамшод эрур, Санга қуллуғдин қачон, эй нозанин, озод эрур. Сен каби лайливашу ширин насабни ишқида Зор кўнглум бир ажаб Мажнун ҳасаб, Фарҳод эрур. Мен каби бир гул асири бўлмасанг, эй андалиб, Бу чаманда не учун тун-кун ишинг фарёд эрур. Эйки шеър эттинг ҳавас, беилм бўлмасдур бу иш, Негаким ҳар фанда шарти аъзам истиъдод эрур. Гар бадое’ гулларидин рангу бўйи истасанг, Қил тамошоким, бу дам табъим чаман ижод эрур. Соқиё, бир жом ила мен хастани шод айлағил, Ким, басе даврон элидин хотирим ношод эрур. Гар Муҳаййирни сўзи тутса Ажам мулкин нетонг, Ким Навоий назм бобида анга устод эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бог%E2%80%98u_бо%E2%80%98stonda_агар_сарву_агар_шамшод_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.