Эй булут, тева каби мунча сочиб қаф ёғасен... Муҳаййир Эй булут, тева каби мунча сочиб қаф ёғасен, Осмон саҳнида ҳарён чекибон саф ёғасен. Парча-парча юбориб бир-бирини орқасидин Айлабон ерни бийик устини саф-саф ёғасен. Муз масал жола каби ярқиратиб, раҳм этмай Ҳавли, уюм томиға дейки не таф-таф ёғасен. Гоҳ ширғоқ, гаҳи зоҳир этиб лак-лак қор Пахтани зобутидек ер уза лаф-лаф ёғасен. Чопқуну изғиринингдин қаматиб уйға мени, Ўт била мунча димоғим қилиб жаф ёғасен. Кўрунуб кўзга хунук, мунча бу тўй ўтгунча, Шилдираб кечалари, кундузи шаф-шаф ёғасен. Ўтмайин тўй, жадаллаб нега келдинг, айғил, Тиладиму сени бир хориси ашраф ёғасен. Қиш ўтуб фасли баҳор ўлса, болуб хурраму шод Сустайиб тоғ ила тузга чолибон даф ёғасен. На бало бўлди сенгаким, бу Муҳаййир бошиға Сув тукулган каби ҳар лаҳза шалафлаф ёғасен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_булут%2C_тева_каби_мунча_сочиб_қаф_ёг%E2%80%98asen.... Downloaded from uzbekai.com.