Фақр шоҳимен, адам мулки мусаххардур манга... Муҳаййир Фақр шоҳимен, адам мулки мусаххардур манга, Меҳнату андуҳу кулфат хайли лашкардур манга. Маснадим гулхан кули, кунжи қаноат махзаним, Бўрё тахту, бузуқ вайрона кишвардур манга. Бу дили маҳзун била илгимдаги синғон сафол, Чинийи Фағфуру, кўзгуйи Скандардур манга. Танға жул кисват, намад бўлса кулоҳим ор эмаз, Ким алар рашки qabou тожи қайсардур манга. Жуз ёмонлиғ номаи аъмолима сабт ўлмади, Ҳосили умрим саросар қора дафтардур манга. Касратимни ғарқ қилди гарчи тўфони фано, Лек ваҳдат тахтаси киштийю лангардур манга. То сочи занжириға банд ўлди бу шайдо кўнгул, Дамбадам бош узра нур савдойи маҳшардур манга. Аҳли даврон, яхшилиқ уммид қилманг чархдин, Ким ўшал жавру жафо қилғон ситамгардур манга. Ёр лутф айлаб, беҳамдиллаҳ, Муҳаййирни демиш Ошиқи девона бўлган ул қаландардур манга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фақр_шоҳимен%2C_адам_мулки_мусаххардур_манга.... Downloaded from uzbekai.com.