Лабингму лаълму, ёқутму ё қути жондурму... Муҳаййир Лабингму лаълму, ёқутму ё қути жондурму, Қиёмат жилва қаддингдурму ё сарви равондурму. Дамодам жонима бедод эгиб жабру жафо қилмоқ, Дегил, эй нозанин, ишқим билурға имтиҳондурму. Суханрас нуктадонларни такаллум бирла лол этган Бизи Лайли насаблиғ дилбари ширин забондурму. Бутун юз пора кўнглум ғунчадек дилтангдур-билмон. Ки ул раъно юзидин ғайри базми гулситондурму. Мени, эй зоҳидо, таклиф қилма ҳонақаҳ сори, Ки ул ер ушбу дам майхонадек дорул-амондурму. Вафо йўқтуржаҳон ҳам аҳлида, гар бўлса вафо анда Вафоси бирнеча кунлик эмасму, жовидондурму. Кўнгул олмай сўзим ком истадинг дунё арусидин, Ўзинг инсоф берким, они айши ройигондурму. Қарори йўқ фалак меҳрини бирдам уз умид, аммо Дема номеҳрибонму манга ёким меҳрибондурму. Кўруб девонини мазмунидин воқиф ўлан айтур, Муҳаййир назмидурму ёки баҳри бегарондурму. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Лабингму_ла%E2%80%99lmu%2C_ёқутму_ё_қути_жондурму.... Downloaded from uzbekai.com.