Манга қайдадур бирдам сенсиз, эй санам, уйқу... Муҳаййир Манга қайдадур бирдам сенсиз, эй санам, уйқу, Кўрунур фироқингда кўзума адам уйқу. Тонгла лойиқи дийдор этса ҳақ тонг эрмасдур, Ушбу тунда гар бўлса қайси кўзда кам уйқу. Ҳажр тунлари чеккан кулфатим нечук билғай, Улки суйгани бирлан айлагай баҳам уйқу. Эйки баҳра истарсен тур саҳарки, топмас файз Кимни одати бўлса вақти субҳидам уйқу. Ул кишики ҳар соат бир таома майл айлар Не ажаб агар тутса они дамбадам уйқу. Гарчи кечалар уймоқ эл таниға роҳатдур, Лек менга бўлмишдур сарбасар алам уйқу. Мутрибо, чекиб созинг, туз навоға овозинг, Токи бир замон очғай савти зери бам уйқу. Ҳажр қасди жон айлаб, элтса мени шояд, Бир қадаҳ майи, соқий, айласанг карам уйқу. Кўнглида ватан йоди ўггучи мусофирдур. Ким тутар Муҳаййирни йўлда ложарам уйқу. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга_қайдадур_бирдам_сенсиз%2C_эй_санам%2C_уйқу.... Downloaded from uzbekai.com.