Нечаким расму шиоринг зулм ила бедод эрур... Муҳаййир Нечаким расму шиоринг зулм ила бедод эрур Жумласи, эй шаҳ, бу қулға лутфу, адлу, дод эрур. Юз ўгурмам ишқинг ичра етса сендин юз алам Ким ҳазин жоним jafou жаврингга муътод эрур. Мен била булбулни тенг тутма жаҳон боғидаким Манга дойим, анга бир ой нолау фарёд эрур. Воизо, пандинг била борур йўлумдин ёнмағум Ким менинг кўнглумда ҳам мундек фусунлар йод эрур. Сўз демоқ шоҳи замондин йўқ адаб, де шунчаким, Тавба қилмасдин муриди толиби иршод эрур. Эй хуш улким, дайр пири илгидин бир жоми май — Нўш айлаб, икки олам қайдидин озод эрур. Гар Муҳаййир назми баҳри ўтса Омудин нетонг Анга бу йўлда Лутфий руҳидин имдод эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нечаким_расму_шиоринг_зулм_ила_бедод_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.