Қайси бир гул юз сунабар қадга десам бир қара... Муҳаййир Қайси бир гул юз сунабар қадга десам бир қара, Кўз солиш бирла мани маҳзунни айлар масхара. Эмди билдим шаҳр ичида эътиборим йўқ экан, Манга лозимдур нишиман айласам дашту дара. Лола доғини кўриб шояд кўнгул топса қарор, Бор экан деб мен каби оламда ҳам бағри қара. Йод этиб дилбар кўзин оқса ёшимдин чашмалар, Учраса ҳар лолазор ичра агар оҳу бара. Бу биёбонда фано бўлғон кишилар ёшидур, Чашма бўлсун ёки фаввора ва ёхуд шаршара. Қойил ўлмасдур ажални панжасига, воқиф ул, Гар санга темур ую фўлод бўлсун панжара. Эй Муҳаййир, шуқр қил, эл таънасидин ғам ема, Ким билурки тонгла ким сийқадуру ким сара. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қайси_бир_гул_юз_сунабар_қадга_десам_бир_қара.... Downloaded from uzbekai.com.