Халос ўлмоқ тилар бўлсанг агар даврон жафосидин... Муҳаййир Халос ўлмоқ тилар бўлсанг агар даврон жафосидин, Унут ўзлукнию, ўт одамилиқ муддаосидин. Қачонким ёр кўйида гадолиғ додини бердим, Умид уздим жаҳон султонию фармон равосидин. Нигориким, анинг бир лаҳза жавридин халос эрмам, Маҳол ишдур манга уммид тутмоғлиқ вафосидин. Саломат аҳли, айб этманг маломатдин ғамим йўқса, Ки қўймаймен ҳазин жонимға миннат эл азосидин. Билай десанг агар вайрону доғ ўлғон кўнгул ҳолин, Келиб сўрғил бу бўстон чуғзию бағри қаросидин. Биҳамдиллаҳки, унди меҳр ўти, парвариш топди, Кўнгул боғида оҳи ашкими обу ҳавосидин. Қарорғон кўзларимга тўтиё қилмоқ учун келтур Ғубори, эй менга ул нозанин кўйи фазосидин. Қулингмен, соқиёким, бир қадаҳ май бирла қутқординг, Мени лаб ташна махмурингни худбинлик балосидин. Муҳаййир тийра бахтин кўрки роҳат орзу қилса, Этар озор ғамлик жониға ўз ошиносидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Халос_о%E2%80%98lmoq_тилар_бо%E2%80%98lsang_агар_даврон_жафосидин.... Downloaded from uzbekai.com.