Ажаб бахти ёмонман, яхшилар ичра гузорим йўқ... Мужрим-Обид Ажаб бахти ёмонман, яхшилар ичра гузорим йўқ, Бўлубман ғарқи баҳри дард умиди канорим йўқ. Харобу нотавону абтар ўлди кишвари кўнглум, Тараҳҳум бирла обод айлагай ул шаҳсуворим йўқ. Қолибман тангнойи зулмат обод ичра найларман, Замони хуш кечургундак ёруғлиқ рўзгорим йўқ. Қаёнға юзланай, аҳволи зорим кимга шарҳ айлай, На ҳолинг бор, нечуксан дегудек бир дўстдорим йўқ. Мени мужрим қилибдур шоҳи иқлим, ҳасад кўнглум. На ким амр айласа қилмоқдин ўзга ихтиёрим йўқ. Майи васлин тилаб саргарми жоми ҳажри бўлмишман, Ажал паймонасидин ўзга бир дафъи хуморим йўқ. Кўнгулнинг дастидин охир жаҳон овораси бўлдум, Ба сони зарра бир ерда туролмасман, қарорим йўқ. На бир Мужрим бўлуб аҳли гуноҳ олдиға йўл топдим, На бир Обид экан деб ҳам жаҳонға эътиборим йўқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ажаб_бахти_ёмонман%2C_яхшилар_ичра_гузорим_ё%E2%80%98q.... Downloaded from uzbekai.com.